Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бектемирдаги мактабда ўқувчи ўзини 3-қаватдан пастга ташлади
Ўзини 3-қаватдан ташлаган ўқувчи йигит Бектемир туманидаги 289-мактабнинг 11-синфида ўқийди. У тез ёрдам машинасида касалхонага олиб кетилган. Бола тирик экани ва унга жиддий зарар етмагани маълум қилинди.
Тошкент шаҳри Бектемир туманидаги 289-мактабнинг 11-синф ўқувчиси (ўғил бола) ўзини 3-қаватдан пастга ташлаган. У тез ёрдам машинасида касалхонага олиб кетилган. Бу ҳақда Kun.uz манбаси маълум қилди.
Kun.uz ҳолатга ойдинлик киритиш учун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизмати билан боғланди. Маълум бўлишича, ўқувчи тирик ва унга жиддий зарар етмаган. Ўқувчи билан боғлиқ ҳолат назоратга олингани ва сабаблари суриштирилаётганини билдирилди.
Шунингдек, ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси баёнот берди. Таъкидланишича, 11-синф ўқувчиси танаффус вақтида мактабнинг ички биноси 3-қавати ойнасидан ташқарига қараганида ўз мувозанатини йўқотган ва пастга тушиб кетган.
“Ўқувчилар бу ҳақда мактаб маъмуриятини хабардор қилган. Шу заҳотиёқ мактаб ҳамшираси ўқувчи С.А. га биринчи тиббий ёрдам кўрсатган. Сўнгра тез тиббий ёрдам машинасида шифохонага етказилган. Айни пайтда С.А.нинг саломатлиги яхши ва жароҳат олмаган”, — дейилади расмий изоҳда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Миробод туманидаги 110-сонли мактаб ўқувчиси вафот этгани ҳақида хабар берилганди. Вазирлик матбуот хизмати мазкур ҳолат бўйича баёнот бериб, воқеа дарс вақтида эмас (ижтимоий тармоқларда воқеа жисмоний тарбия дарсида рўй бергани ҳақида миш-миш тарқалганди), дарсдан сўнг рўй берганини қайд этганди.
Мавзуга оид
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
11:10 / 01.07.2026
Тошкентда Tracker ва BYD иштирокида ЙТҲ содир бўлди
15:20 / 19.06.2026
Самарқандда мактаб ўқувчиси ўз жонига қасд қилди. У синф раҳбари томонидан калтаклангани айтилмоқда
11:45 / 17.06.2026