Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда този ва тўбет ит зотлари қайта тикланади
Президент бу ҳақда махсус қонунни имзолади.
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев миллий ит зотлари — Този ва Тўбетни асраш ва қайта тиклаш тўғрисидаги қонунни имзолади.
Този зоти қарийб ўн уч асрлик тарихга эга, бу итнинг биринчи тасвирларини петроглифларда - тошларга чизилган расмларда топиш мумкин. Бу зот отлар билан бир қаторда жуда қадрланган, очарчилик йилларида улар ўлжани овлашга ёрдам берган.
Тўбет туркман ити олабойнинг энг яқин қариндоши ҳисобланади. Улар кўп асрлар давомида чўпонларга ҳамроҳ бўлган, сурувларни бўрилардан қўриқлаган ва ҳатто овда қатнашган.
Қозоғистондаги Този ва Тўбет йўқолиб кетиш хавфи остида. Асосий муаммо - рус тозиси ва афғон ити каби зотлар билан аралашиб кетишида. Ҳозирда тўбет подани ҳимоя қилиш, бўриларга қарши курашда деярли фойдаланилмайди.
Бу наслни сақлаб қолиш учун Қозоғистонда махсус Миллий марказ ташкил этилган бўлиб, унинг вазифаларига мутахассисларни тайёрлаш, кўргазмалар ташкил этиш ва итларни кўрикдан ўтказиш киради.
Мавзуга оид
17:42 / 06.07.2026
Қозоғистоннинг бош масжиди Назарбоев шарафига «Нурсултон» номини олди
09:10 / 03.07.2026
Қозоғистонда қийин аҳволга тушган фуқаролар Ўзбекистонга қайтарилди
22:06 / 30.06.2026
Тўқаев Қозоғистондаги ҳокимиятда кенг кўламли ўзгаришларни эълон қилди
20:30 / 28.06.2026