Жаҳон | 00:32 / 04.01.2023
13217
1 дақиқада ўқилади

РСФСР Олий Кенгашининг собиқ раиси Руслан Хасбулатов вафот этди

РСФСР Олий Кенгашининг охирги раиси Руслан Хасбулатов Москва яқинидаги дачасида вафот этди. У 80 ёшда эди.

Фото: РИА Новости

РИА Новости хабарига кўра, унинг дафн маросими Чеченистонда бўлиб ўтади. Қачон экани аниқ белгиланмаган.

Руслан Хасбулатов 1942 йилда Грознийда туғилган. 1965 йилда Москва давлат университетини тамомлаган, 1980 йилда иқтисод фанлари доктори илмий даражасини олиш учун номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.

1990 йил март ойида Руслан Хасбулатов РСФСР халқ депутати этиб сайланди. 1990 йил 5 июнда у РСФСР Олий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, ўша йилнинг 10 июнида эса РСФСР Олий Кенгашининг раиси вазифасини вақтинчалик бажарувчи этиб тайинланди. 1991 йил 19 октябрда Хасбулатов Россия Федерацияси Олий Кенгашининг раиси лавозимини эгаллади. У 1991 йил августдаги давлат тўнтариши пайтидаги фавқулодда вазиятлар қўмитасининг ҳаракатларини қоралаган «Россия фуқароларига» мурожаати муаллифи эди.

1994 йилдан бошлаб Руслан Хасбулатов сиёсатдан четлашди ва Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Жаҳон иқтисодиёти кафедраси мудири лавозимида ишлаб келаётганди.

Мавзуга оид