Ўзбекистон | 09:02 / 04.01.2023
6395
2 дақиқада ўқилади

Туркия ва Хитой Ўзбекистонда электр тармоқларини қуриш бўйича тендерда ғолиб бўлди

Фото: Reuters

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» томонидан Тошкент ва Сирдарё вилоятларида юқори кучланишли электр узатиш тармоқларини қуриш бўйича ўтказилган халқаро тендер савдолари якунланиб, ғолиб компаниялар аниқланди.

Туркиянинг “ŞA-RA ENERJĪ Īnşaat, Ticaret ve Sanayi A.Ş.” компанияси 31,89 миллион АҚШ доллари миқдоридаги таклиф этилган нарх билан узунлиги 213 км бўлган 220 кВ кучланишли электр узатиш тармоқларини қуриш бўйича ғолиб деб топилди.

Хитойнинг «Xian Electric Engineering Co., Ltd» компанияси 14,68 миллион АҚШ доллари миқдоридаги таклиф этилган нарх билан узунлиги 72 км бўлган 500 кВ кучланишли электр узатиш тармоқларини қуриш бўйича ғолиб деб топилди.

Ғолиб компаниялар билан музокаралар ўтказилиб, шартномалар имзоланди. Лойиҳа Жаҳон банки томонидан молиялаштирилган бўлиб 2022 – 2024 йилларда амалга оширилиши белгиланган.

Лойиҳа Сирдарё ва Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрининг электр энергияси таъминоти ишончлилиги оширилишига, энерготизимнинг Тошкент қисмида магистрал электр тармоқлари юкламалари камайишига ва уларнинг ўтказувчанлик қобилиятини келгусидаги талабларга мос ҳолда бўлишига хизмат қилади.

Мавзуга оид