Таълим муассасаларида қишки таътил муддати узайтирилди
Ўзбекистонга аномал совуқ об-ҳаво кириб келиши муносабати билан барча бўғиндаги таълим муассасаларида қишки таътил муддати 17 январга қадар узайтирилди. Бу ҳақда UzA хабар бермоқда.
Ўқиш жараёнлари 18 январь, чоршанба кунидан бошланади.
Маълумот учун, Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари учун қишки таътил 11 январга қадар, ОТМларда эса 9 январга қадар давом этиши керак эди.
Аввалроқ, “Ўзгидромет” томонидан 10-15 январь кунлари республика бўйлаб ҳаво ҳарорати кечалари 12-17 совуққача, кундуз кунлари 5-8 даража совуққача, шимолда кечалари 17-22 даража совуққача, Устюрт ва чўл ҳудудларининг баъзи жойларида кечаси 25-27, кундуз кунлари 7-10 даража совуққача пасайиши мумкинлиги маълум қилинганди.
Мавзуга оид
10:25 / 12.12.2024
Мактабларда қишки таътил 29 декабрдан бошланади
13:28 / 10.12.2024
Uzbekistan Airways талабалар учун чипталарга чегирма эълон қилди
22:53 / 24.01.2023
Тошкент шаҳридаги яна 12 та мактабда 25 январдан таълим жараёни бошланади
00:05 / 24.01.2023