Байден ва Шольц Украинага пиёда жанговар машиналари беришга келишиб олди
АҚШ президенти Жо Байден ва Германия канцлери Олаф Шольц пайшанба куни Украинага Россия тажовузкорлигига қарши туришда ёрдам бериш учун пиёда жанговар машиналари беришга келишиб олди, дея хабар қилди Оқ уй.
АҚШ Украинага Бредли Bradley пиёда жанговар машиналари, Германия эса Marder пиёда жанговар машиналари етказиб бериш ниятида.
«Иккала давлат ҳам Украина қуролли кучларини тегишли тизимлар бўйича ўқитишни режалаштирмоқда», — дейилади Оқ уй баёнотида.
Бундан олдин Германия Мудофаа вазирлиги дунёдаги энг қиммат, ҳар бир автомобили 17 миллион евро турадиган пиёда аскарларнинг жанговар машинаси ҳали ҳам фақат шартли равишда жанговар тайёр ҳолатда тургани ҳақида маълумот берганди.
НАТО Тез жавоб бериш кучлари таркибига кирувчи Жуда юқори тайёргарликдаги қўшма ишчи кучлари учун мўлжалланган Puma 18 та пиёда жанговар машиналари ҳали тўлиқ эмас, балки фақат шартли равишда жанговар ҳаракатларда фойдаланишга тайёр. Бу ҳақда Федерал мудофаа вазирлигининг 4 январь, чоршанба куни чоп этилган ҳисоботида айтилади.
Мудофаа вазирлиги баёнотида айтилишича, ишлаб чиқарувчи ўқ отиш пайтида аниқланган биттадан ташқари бошқа барча пиёда жанговар машиналарининг носозликларини бартараф этган бўлса-да, автомобилни кейинги синовдан ўтказиш зарур. Улар энг қимматли қисмларнинг, шунингдек ёнғин содир бўлганда бутун пиёда жанговар машинаси ишончлилигини тасдиқлаб беришлари керак.
Мавзуга оид
05:07
Байден Украинага ATACMS ракеталари билан Россия ичкарисига зарба йўллашга рухсат берди
12:44 / 17.11.2024
«Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз». Байден ва Жинпинг Перуда учрашди
09:31 / 15.11.2024
Европа Байдендан кетишидан олдин Украинага ёрдамни оширишни сўрамоқда
21:08 / 14.11.2024