Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳакерлар миллионлаб Twitter фойдаланувчиларининг маълумотларини ўғирлашди
Ўғирланган маълумотлар орасида 200 миллиондан ортиқ фойдаланувчининг электрон почта манзили бор.
Фото: AP
Ҳакерлар миллионлаб Twitter фойдаланувчиларининг маълумотларини ўғирлади, деб хабар берди киберхавфсизлик бўйича Hudson Rock компанияси раҳбари Алон Гал.
Ўғирланган маълумотлар орасида ижтимоий тармоқнинг 200 миллиондан ортиқ фойдаланувчиси электрон почта манзили бор.
Компания вакили электрон почталарнинг ўғирланишини шахсий маълумотлар ошкор этилишига олиб келиши мумкин бўлган жуда «жиддий воқеа» деб атади.
«Маълумотлар базаси Twitter фойдаланувчиларининг 235 миллион ноёб ёзувларини ва уларнинг электрон почта манзилларини ўз ичига олади, бу эса, афсуски, кўп сонли ҳакерлик ҳужумлари, мақсадли фишинг ва доксингга олиб келиши мумкин. Бу тарихдаги энг жиддий «ўғриликлардан» бири», дейилади компания баёнотида.
Қайд қилинишича, электрон почта манзиллари технологик сайтлардан бирида ошкор этилган ва улар ҳақиқий.
Ўтган ҳафта «Рюши» исмли ҳакер 400 миллион Twitter фойдаланувчисининг электрон почтаси ва телефон рақамларини эгаллаб олгани ҳақида хабар берилган эди. Қайд этилишича, ҳакер компанияга маълумотларни қайтариш ва ўчириш учун 200 минг доллар талаб қилган.
Мавзуга оид
11:50 / 03.05.2026
Женевадаги пуллар, ҳакерлар таҳдиди ва матбуот эркида пасайиш — ҳафта дайжести
18:31 / 25.04.2026
Tesla рулсиз ва тепкисиз Cybercab автомобилини оммавий ишлаб чиқаришни бошлади
18:54 / 10.04.2026
SIM-карта ва банк картаси эгаси бир шахс бўлади: янги тизим қандай ишлайди?
20:34 / 08.04.2026