Ўзбекистон | 08:59 / 06.01.2023
10221
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон қайси давлатга энг кўп мева ва сабзавот экспорт қилгани айтилди

Ўзбекистон асосан қайси давлатларга мева ва сабзавотларни экспорт қилаётгани маълум қилинди.

2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон 1 млрд АҚШ долларлик мева ва сабзавотлар экспорт қилган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг 11 ойида энг кўп мева ва сабзавот маҳсулотларини экспорт қилган давлатлар орасида Қозоғистон биринчи ўринни эгаллади – 606,6 минг тонна.

Ундан кейинги ўринлардан мева ва сабзавот маҳсулотлари мос равишда 512,5 минг тонна ҳамда 146 минг тонна ҳажмда экспорт қилинган Россия ва Қирғизистон жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўринишга эга бўлди:

  • Хитой – 105,6 минг тонна;
  • Покистон – 51,5 минг тонна;
  • Афғонистон – 34,8 минг тонна;
  • Беларусь Р. – 22,8 минг тонна;
  • Тожикистон – 21,5 минг тонна;
  • Туркия – 15 минг тонна;
  • Эрон – 11 минг тонна;
  • Грузия – 10,5 минг тонна;
  • Озарбойжон – 8,5 минг тонна;
  • Украина – 7,6 минг тонна;
  • БАА – 6 минг тонна;
  • Германия – 3,1 минг тонна.

Мавзуга оид