Ўзбекистон | 19:38 / 07.01.2023
71918
2 дақиқада ўқилади

Андижонда айиқ ишчини қандай ўлдиргани видеоси эълон қилинди

Тасвирда ҳайвонот боғи ходими хавфсизлик талабларига риоя қилмаганини кўриш мумкин.

Ҳолат 3 январ куни соат 16:00ларда содир бўлган. Ҳайвонот боғи ишчиси А.Г. овқат бериш мақсадида айиқ қафасига кирган вақтида, айиқ унга ташланиб, бўйин қисмидан тишлаб олган. Бунинг оқибатида ишчи оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган. 

Боғ маъмуриятининг қайд этишича, ходим 2021 йилдан буён айиқларни парвариш қилиб келган. У эҳтиётсизлик оқибатида айиқ қурбонига айланган.

Мазкур ҳолат юзасидан боғ эгаси ҳисобланган “Усмонобод Файзи” МЧЖга Хўжаобод тумани ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 257-моддаси (меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Андижондаги ҳайвонот боғида бундай ҳолат аввал ҳам кузатилган. 2018 йил 30 декабр куни қоровул қафасда сақланаётган «Симба» лақабли шерга емиш бераётган чоғида ҳайвон унинг оёғидан тишлаб, тан жароҳати етказган. Оқибатда Ҳ.А. вафот этган.

Абдували Қурбонов, журналист
Монтаж устаси: Жаҳонгир Турғунов

Мавзуга оид