Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Декабр ойида 177 минг хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг электр энергияси ўғирланган
Бу Сирдарё вилояти истеъмолчиларининг бир ҳафталик электр энергияси истеъмолини ташкил қилади.
Декабр ойида 15,7 млрд сўмлик ёки 177 мингдан ортиқ хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
2022 йил декабр ойи давомида Энергетика вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган назорат тадбирларида 719 та ҳолатда 35,5 млн кВт-соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.
Бунинг натижасида тизимга 15,7 млрд сўм зарар етказилган. Ушбу ҳажмдаги электр энергияси 177 мингдан ортиқ хонадоннинг бир ойлик ёки Сирдарё вилояти истеъмолчиларининг бир ҳафталик электр энергияси истеъмолини ташкил қилади.
Ноқонуний фойдаланишнинг энг кўп ҳолатлари Андижон, Қашқадарё, Самарқанд ва Тошкент вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.
Масалан, Самарқанд вилоятидаги «Maroqand sifat tekstil» корхонасида 2,3 млрд сўм, Тошкент вилоятидаги «Spring Kolours Industriy» корхонасида 1,4 млрд сўм, Андижон шаҳридаги «F.X.S» корхонасида 684,17 млн сўм миқдорида қайта ҳисоблаш ишлари амалга оширилган.
Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган.
Мавзуга оид
17:36 / 26.05.2026
Газ ва электр энергияси учун олдиндан тўлов қилинганда 2 ой эски тарифлар амал қилади
13:18 / 15.05.2026
1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари жорий этилади
21:41 / 05.05.2026
Қозоғистон 2027 йилда Россиядан электр энергияси олишни тўхтатади
12:57 / 07.04.2026