Ўзбекистон ва Қозоғистон ўзаро ҳамкорлик бўйича «Йўл харитаси»ни келишиб олди
Ҳукумат делегацияси амалий ташрифи доирасида Остона шаҳрида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев Қозоғистон бош вазири Алихан Смаилов билан музокаралар ўтказди.
Мулоқот давомида асосий эътибор Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Ўзбекистонга амалга оширган ташрифи якунлари бўйича икки давлат раҳбарлари томонидан берилган топшириқлар бажарилишига қаратилди.
Алихон Смаилов ташриф натижасида икки томонлама ҳамкорликнинг барча устувор йўналишлари бўйича йирик келишувларга эришилганини таъкидлади. Уларнинг амалга оширилиши махсус ишлаб чиқилган «Йўл харитаси»да батафсил баён этилган бўлиб, республикалар ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашга туртки бўлиб хизмат қилади.
Томонлар ўзаро савдо муносабатларини ривожлантиришдаги ижобий ўсувчанликни, икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик фаол чуқурлашиб бораётганини қайд этдилар. Янги қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ташаббусларни ҳукумат даражасида қўллаб-қувватлаш муҳимлиги таъкидланди.
Мулоқот чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг турли долзарб масалалари ҳам муҳокама қилинди. Ўзбекистон томони мамлакат ҳукуматининг ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича муштарак мақсад ва натижаларга эришиш учун Қозоғистон ҳукумати билан яқин ҳамкорликда самарали ишлашга тайёр эканлигини билдирди.
Учрашув якунида Қозоғистон бош вазири икки давлат президентларининг музокаралари якунлари бўйича эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»ни имзолади. Ўзбекистон томонидан мазкур ҳужжатни Ўзбекистон бош вазири имзолайди.
Мавзуга оид
17:43 / 21.11.2024
Бош вазир ўринбосарлари ва вазирларнинг барчаси ўз лавозимини сақлаб қолди (фото)
14:30 / 01.10.2024
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Саудия инвестициялар вазири билан музокара ўтказди
21:33 / 29.05.2024
Ўзбекистон 2 йил ичида ЖСТга аъзо бўлмоқчи — Жамшид Хўжаев
18:39 / 15.02.2024