Жамият | 20:00 / 09.01.2023
9407
2 дақиқада ўқилади

“Ўзбекнефтгаз”: 2022 йилда ISO 45001, ISO 14001 халқаро стандартлари бўйича 529 нафар мутахассис ўқитилди

“Ўзбекнефтгаз”АЖ томонидан иш жараёнида ҳалокат ва бахтсиз ҳодисаларга йўл қўймаслик мақсадида зарур чоралар ишлаб чиқилган. Бироқ ерости захираларини аниқлаш, қазиб олиш, уни қайта ишлаш жараёнларида ишчи-ходимлар томонидан йўл қўйилган биргина хато, йўриқномаларга амал қилмаслик, катта фожиаларни келтириб чиқариши ҳам эҳтимолдан холи эмас. 

Шу сабабдан бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида жамият томонидан хавфли объектларда фаолият олиб борувчи ходимларнинг билимлари ошириб борилади.

Шунингдек, бошқарма ва корхоналарда ISO 45001 (соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги) ва ISO 14001 (экологик менежмент) халқаро стандартлари фаолияти доимий тизимда юритилиши назоратга олинган ва ушбу йўналишида амалий ёрдам берилмоқда.  

Хусусан, 2022 йилда 29 та бошқарма ва корхоналарда мутахассисларига ISO 45001 ва ISO 14001 стандартларининг “Ички аудитнинг амалий жиҳатлари”, “Хавфсизлик маданиятини ривожлантириш ва “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятининг саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлигининг олтин қоидалари” мавзусида вебинар ўтказилиб, ушбу вебинарда 529 га яқин мутахассиснинг иштироки таъминланди.

Бундан ташқари, 

  • меҳнатни муҳофаза қилиш йўналиши бўйича Республика аҳоли бандлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий марказида 39 нафар,
  • “UNG Trining” ўқув маркази томонидан 1 384 нафар ҳамда бошқа ўқув марказлари томонидан касбий хавфсизлик йўналишлари бўйича 4 157 нафар,
  • ёнғин хавфсизлиги йўналишлари бўйича 30 нафар, 
  • биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича 33 нафар,
  • саноат хавфсизлиги йўналиши бўйича 329 нафар ходимлар ўқитилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати Ⓣ

Мавзуга оид