Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Asialuxe Travel” билан Шри-Ланкада минусни плюсга алмаштирамиз
Январ ойининг совуқ ҳавоси яқинлашмоқда, лекин бу кўнгилни тушириб, ёзги илиқ ҳаво ва қуёшни кутиш учун сабаб бўла олмайди. “Asialuxe Travel” миллий туроператори 2023 йилни саёҳатдан бошлашни таклиф қилади.
“Asialuxe Travel” миллий туроператори бутун оиланинг истаrларини инобатга олган ҳолда ва оилавий бюджетга зарар етказмасдан яқин кунларда қаерга жўнаб кетиш мумкинлиги ҳақида айтиб беради.
27 январ куни “Asialuxe Travel” билан Тошкентдан Шри-Ланкага 2023 йилдаги биринчи чартер рейс жўнаб кетади. Шри-Ланка – бу сизга ҳақиқий завқ совға қиладиган Жанубий Осиёдаги меҳмондўст орол. Орол биринчи тоифали пляжлар, замонавий меҳмонхоналар ва қадимий диққатга сазовор жойларга бой. Бу ҳатто энг тажрибали саёҳатчини ҳам ҳайрон қолдириш ва хурсанд қилишга қодир бўлган курорт.
Таътилни Шри-Ланкада ўтказиш учун 10 сабаб
Ноёб табиат ва иқлим

Саёҳат вақтида чексиз қумли пляжда қуёш нурларидан баҳраманд бўлган ҳолда, Ҳинд океани соҳилида тропикларни ҳис қилиш, буддизмнинг қадимий жойлари ва 2250 ёшдан ошган Бодхи дарахтини кўриш, миллий қўриқхонада сафар уюштириш, оролнинг марказий қисмида ўртача иқлимдан баҳраманд бўлиш, шаршараларни томоша қилиш, баланд тоғларда салқинликни сезиш ва у ердан энг яхши сейлон чойи ўсадиган туман ортидаги плантацияларни кўриш мумкин.
Меҳмондўстлик
Бу ердаги аҳоли жуда меҳмондўст ва одамларни мамнуният билан ўз уйларига таклиф қилишади. Дастлаб атрофда ҳамма сизга табассум қилиши ноодатий туюлиши мумкин. Лекин сафардан қайтганингизда орол аҳолисининг эзгу табассумлари сизни совуқ ҳавода иситади.
Бой маданий мерос

Шри-Ланканинг маданий бойлиги ЮНЕСКО томонидан тан олинган, мамлакатнинг 6 та археологик ёдгорликлари Бутунжаҳон мероси объектлари деб эълон қилинган:
- Анурадхапура муқаддас шаҳри – биринчи қадимий пойтахт
- Полоннарува қадимий шаҳри – иккинчи қадимий пойтахт
- Дамбулладаги олтин ғор ибодатхонаси
- Сигирия қоясидаги арслон қўрғони
- Муқаддас Канди шаҳри – охирги қироллик пойтахти
- Қадимий Галле шаҳри ва унинг қўрғони
Меҳмонхоналар

Шри-Ланкада меҳмонхоналарнинг турли вариантлари мавжуд.
Коломбода сиз замонавий беш юлдузли меҳмонхоналар, шунингдек, ўтган юз йилликнинг жозибаси ва романтикасини ҳис қилиш мумкин бўлган мустамлака даврнинг меҳмонхоналарини топишингиз мумкин. Оролда ҳайратланарли даражада чиройли бўлган меҳмонхоналар ҳам мавжуд. Соҳилда, айниқса ғарб ва жанубда кўплаб резорт-меҳмонхоналар бор. Тинч ва сокин жойлар ҳамда ташриф буюрувчиларнинг катта оқими ва кўнгилочар машғулотларга эга жойлар бор. Кичик саёҳатчилар учун доимо машғулотлар топилади, ота-оналар эса бемалол дам олиб, куч тўплаб олишлари мумкин.
SPA
SPA-муолажалар ва аюрведа соғлиқни яхшилаш, бўшашиш ва ёшаришга ёрдам беради. Аюрведа – мегаполис аҳолисига ҳужум қилувчи кўплаб касалликларни енгишга қодир бўлган тиббиётнинг қадимий йўналиши. SPA-муолажалар ва массаж эса бўшашишга ва ички ҳамоҳангликка эга бўлишга ёрдам беради.
“All inclusive”

Саёҳатчилар учун “All inclusive” тизимида овқатланиш муҳим. Шри-Ланкада ҳам Туркия ва Мисрдаги каби уч мартали овқатланиш ва ичимликларни ўз ичига оладиган “All inclusive” тизимидаги меҳмонхоналар бор. Дам олишни Шри-Ланкада, океан ёнидаги беш юлдузли меҳмонхонада овқатланиш билан ўтказишдан ҳам яхшироқ нима бўлиши мумкин.
Ҳамёнбоплик
Шро-Ланкада ҳамёнбоп дам олиш ва саёҳат қилиш мумкин. Тежаб қолиш истаги билан бир киши 100 долларга бир ҳафта яшаши мумкин, бунда курортлар ва шаҳарлар ўртасида кўчиш ҳам мумкин.
Гастрономик туризм

Кўплаб саёҳатчилар Шри-Ланкадаги таомлар кўп жиҳатдан ҳиндча таомларга ўхшайди деб ўйлашади: гуруч, денгиз маҳсулотлари, мевалар, карри, зираворлар. Ҳақиқатда ҳам зираворлар ўхшаш, лекин тўғридан тўғри орол тарихи билан боғлиқ ўхшашликлар ҳам бор. Турли халқлар билан ўзаро муносабат туфайли – Шри-Ланка таомлари “чет эллар” таъмини олди. Шу тариқа бу ерликларнинг дастурхонида кабоб, бириани палови, омлет, пудинг ва тефтел пайдо бўлган. Оролда “Halal” овқатланиш концепциясига эга меҳмонхоналар ҳам бор. Шри-Ланка таомлари хилма-хил ва ҳар бир кишига маъқул келади.
Фаол дам олиш
Орол – виндсёрфинг, сув чанғиси, сув мотоцикли, сёрфинг, елкан спорти ва сув остида сузиш учун идеал жой. Бу ерда бутун йил давомида каяк ва каноэда учиш ҳамда буларни пиёда сайр ва кемпинг билан бирлаштириш мумкин.
Instagram-локациялар
Саёҳатга бориб, расм олиб келмаслик – ижтимоий тармоқлар асрида бунақаси бўлиши мумкинми? Қуйида Шри-Ланкадаги Instagram-локациялар рўйхати билан танишишингиз мумкин:
- “Тҳе Cоcонут Треэ Ҳилл”
- “Демодара” илмоғи
- “Дондра” маёқчаси
- “Жетавана” ҳовончаси
- “Диялума” шаршараси ёки “Келин фатаси”
- Мирисса
- “Пиннавела” филлар уйи
- Диквелла
- Китулгала шаҳри
- “Яла” миллий боғи
Йўналишлар, нархлар ва парвоз шароитлари ҳақидаги батафсил маълумотни asialuxe.uz сайти ва қуйидаги телефон рақамлари орқали олишингиз мумкин:
Туристик тўпламларни банд қилишда максимал қулайлик учун “Google Play” ва “AppStore” орқали “Asialuxe Travel” мобил иловасини юклаб олинг.
Туристик тўпламларни “Asialuxe Travel” компаниясининг сотув офисларида ва Ўзбекистоннинг барча туристик агентликларида топишингиз мумкин.
Asialuxe Travel – сизнинг миллий туроператорингиз!
Сайт: asialuxe.uz
Телеграм-канал:https://t.me/Asialuxe
Телеграм/қайноқ турлар: t.me/asialuxehottours
Facebook: fb.com/asia.luxe.travel
Instagram: @asialuxe.travel
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
14:59 / 16.06.2026
Американинг Expedia Group компанияси ва Asialuxe Travel ЖЧ-2026 давомида Ўзбекистон терма жамоаси мухлислари учун меҳмонхоналарни брон қилишни йўлга қўйди
14:59 / 06.06.2026
Asialuxe Travel ва Uzbekistan Airways тарихда илк бор Самарқанд – Анталия тўғридан-тўғри рейсини амалга оширди
17:00 / 14.05.2026
Анталиянинг энг яхши меҳмонхоналарига қандай тезроқ ва арзонроқ бориш мумкин: Asialuxe Travel Аланя (GZP) орқали қулай йўналиш очмоқда
19:00 / 08.05.2026