Эрон Россияни дрон билан таъминлаш орқали уруш жиноятларига шерик бўлиши мумкин - Оқ уй
АҚШ Теҳроннинг ҳаракатларини шу позициядан кўриб чиқмоқда.
Эрон Россияга камикадзе дронларини етказиб бермоқда, улардан Украинанинг энергетика ва фуқаролик инфратузилмасига ҳужум қилишда фойдаланилмоқда. Тинч аҳолига қарши бундай ҳаракатлар уруш жиноятлари ҳисобланади. Теҳрон эса бунга шерик бўлиши мумкин.
Оқ уйнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливаннинг бу ҳақда журналистларга берган изоҳини Sky News келтирди.
«Эрон қуроллари Украинада тинч аҳолини ўлдириш ва шаҳарларни совуқ ва зулматга чўмдириш учун қўлланмоқда, бу эса, бизнинг нуқтаи назаримиздан, Эронни кенг кўламли ҳарбий жиноятларга ёрдам бериши мумкин бўлган вазиятга тушириб қўяди», деди у.
Россия Украинага қарши урушда Эроннинг «Шоҳид» дронларидан «Геран-2» номи остида мунтазам фойдаланиб келмоқда. Ўз навбатида Теҳрон Россияга ҳарбий ёрдам бераётганини рад қилиб келяпти.
6 январ куни АҚШ камикадзе дронларини ишлаб чиқарувчи Эроннинг Qods Aviation Industries компанияси раҳбарияти ва бошқарув ходимларига қарши санкциялар жорий қилди.
Мавзуга оид
17:22
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
16:28
Фронтдаги вазият: Украина қуролли кучлари мудофааси кўплаб участкаларда қуламоқда
14:56
Ижросини 11 йил кутган “ҳукм”: 18 ёшли чечен қизни зўрлаб ўлдирган россиялик зобит тақдири ҳақида
14:24