Эстония Евроиттифоқда биринчи бўлиб Россия активларини Киевга ўтказишга тайёр
Таллин аллақачон музлатилган Россия активларини Украинага ўтказишнинг қонуний механизмини яратмоқда. Германия ҳам бу ҳақда ўйламоқда, лекин индивидуал қадамларни хоҳламаяпти.
Жорий йилнинг январь ойи охиригача Эстония Таллин томонидан музлатилган Россия активларини Украинага ўтказиш имконини берувчи қонунчилик базасини яратишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда 9 январь, душанба куни Bloomberg хабар берганидек, Эстония ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Михкел Тамм маълум қилди.
Шундай қилиб, Эстония Европа Иттифоқининг Россия активларини Киевга ўтказган биринчи давлатига айланиши мумкин – ҳар ҳолда бошқа давлатлар бундай механизм яқин орада яратилишини эълон қилишмаган, деб таъкидлайди Bloomberg.
Аввалроқ худди шу агентлик немис ҳукуматидаги манбаларга таяниб, Германия ҳам Россия активларини Украинага ўтказиш имкониятини кўриб чиқаётгани, у ерда тахминан 5 миллиард евро музлатиб қўйилгани ҳақида хабар берган эди. Бироқ, Берлин Европа Иттифоқининг консолидацияланган позициясини кутмоқда ва суд жараёнлари тўлқинига олиб келиши мумкин бўлган хавфли индивидуал қадамларга тайёр эмас.
Эстония томонидан музлатилган Россия маблағларининг умумий миқдори 20 миллион долларни ташкил қилади. Умуман олганда, Европа Иттифоқи Россиянинг 68 миллиард евролик активларини музлатиб қўйди, бу маблағнинг 90 фоизи Бельгия, Люксембург, Италия, Германия, Ирландия, Австрия ва Францияга тўғри келади.
Мавзуга оид
14:56
Ижросини 11 йил кутган “ҳукм”: 18 ёшли чечен қизни зўрлаб ўлдирган россиялик зобит тақдири ҳақида
22:10 / 16.11.2024
Абхазияда тўполон: маҳаллий аҳоли Россия билан келишувдан норози
20:17 / 16.11.2024
Санкциялар Россиянинг йирик газ лойиҳасини чўктириб юбормоқда — ОАВ
18:18 / 16.11.2024