Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятидаги текстил цехида йирик ёнғин юз берди
Ёнғинни бартараф этишга 37 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган.
11 январ куни Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги текстил цехида ёнғин юз берди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар қилди.
«11 январ куни соат 08:05 да Тошкент вилояти Зангиота тумани «Гулзор» МФЙ Ёшлик кўчасида жойлашган текстил цехида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида ФВБга хабар келиб тушди.
Шунга асосан ёнғин-қутқарув экипажлари соат 08:20 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 11:05 да қуршаб олинган ва соат 15:05 да бартараф этилган. Ёнғинни бартараф этишга 37 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган. Ёнғин ўчириш қисмидан ёнғин содир бўлган манзилгача масофа тахминан 15 километрни ташкил этади.
Ёнғин натижасида бинонинг 2-3 қаватлардаги 2900 кв.м ишлаб чиқариш майдонлари, ускуналар ва унда сақланаётган тайёр ҳамда ярим тайёр трикотаж маҳсулотлари ёниб зарарланган. Шунингдек, ёнғиндан бинонинг 11 500 кв.м майдони сақлаб қолинган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ», дейилади расмий хабарда.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Воқеа жойига Ўзбекистон Республикаси ФВВ раҳбарияти, вилоят ва туман ФВБ раҳбарияти чиққан.
Мавзуга оид
07:34 / 05.05.2026
Угом дарёси давлат гидрологик табиат ёдгорлиги деб эълон қилинди
21:47 / 02.05.2026
Балиқларни нобуд қилган корхонага 92 млн сўм компенсация ҳисобланди
10:57 / 27.04.2026
Ангренга киришда юк машинаси 4 та енгил машинани уриб кетди, қурбонлар ва ярадорлар бор
13:45 / 26.04.2026