Ўзбекистон энг хавфли давлатлар рейтингида 99-ўринда қайд этилди
Мамлакатимиз жиноятчилик даражаси паст бўлган давлатлар қаторидан жой олди.
World Population Review портали таҳлилчилари ҳар 100 минг кишига тўғри келадиган жиноятлар сони бўйича дунёнинг энг хавфли давлатлари рейтингини тузди.
Тадқиқотчиларнинг фикрича, рейтингнинг дастлабки уч қаторини Венесуэла, Папуа-Янги Гвинея ва Жанубий Африка эгаллаган: рўйхатдаги ўрин қанчалик баланд бўлса, жиноятчилик даражаси шунчалик юқори бўлади. «Етакчи» мамлакатларнинг жиноятчилик индекси мос равишда 83,76, 80,79 ва 76,86 ни ташкил қилади.
Ўзбекистон 33,42 индекс билан 99-ўринда қайд этилди. Қозоғистон 53,77 индекс билан 40-ўринга, Қирғизистон 56,87 индекс билан 31-ўринга, Россия 39,99 индекс билан 86-ўринга, Хитой 30,14 индекс билан 108-ўринга қўйилди.
136 та давлатдан иборат рейтингнинг сўнгги поғонасида Тайван, Бирлашган Араб Амирликлари ва Қатар жойлашган. Бу мамлакатларда жиноятчилик даражаси энг паст.
Тадқиқот муаллифларининг қайд этишича, жиноятчилик даражаси турли мамлакатларда жуда фарқ қилади ва кўплаб омилларга боғлиқ. Масалан, қашшоқлик ва ишсизликнинг юқори даражаси мамлакатда жиноятчилик даражасини оширади. Аксинча, полиция назорати ва қаттиқ жазолар жиноятчилик даражасини пасайтиради.
Шунингдек, ёш ва жиноятчилик ўртасида кучли боғлиқлик бор, дейди таҳлилчилар, аксарият жиноятлар, айниқса зўравонлик жиноятлари 20-30 ёшда содир бўлади.
Мавзуга оид
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
10:26 / 03.11.2024
Ўзбекистонга хориждан келган сайёҳлар сони маълум қилинди
19:02 / 28.10.2024
Ўзбекистон дунёнинг энг кучли армиялари рейтингида 20 таликка кирди
22:45 / 24.10.2024