АҚШ «Вагнер» гуруҳи фаолиятини тугатиш ниятида
«Вагнер» ХҲК бутун дунё бўйлаб аскарларни ёллашга ҳаракат қилмоқда ва Қўшма Штатлар бунга тоқат қилмоқчи эмас, деди Давлат департаменти маслаҳатчиси Дерек Шолле.
Россиянинг «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси фаолияти ва унинг Сербия ҳамда дунё бошқа мамлакатларида аскар ёллашга уринишлари АҚШ расмийларини жиддий хавотирга солмоқда. Бу ҳақда 12 январь, пайшанба куни АҚШ Давлат департаменти маслаҳатчиси Дерек Шолле Белградга ташрифи чоғида маълум қилди.
«Биз «Вагнер» гуруҳи Сербия ва бошқа мамлакатлардан аскарларни ёллашга уринаётганини кўряпмиз ва биз бунга тоқат қилмаймиз, - деди Шолле Сербия президенти Александр Вучич билан учрашгандан сўнг журналистларга. - Сербияда биз ўз хавотирларимиз ҳақида гапирдик ва ҳукумат билан Белградда ҳамда бу гуруҳ мавжуд бўлган бошқа жойларда фаолиятини тўхтатиш учун ҳамкорлик қилишни кутмоқдамиз», — дея унинг сўзларидан иқтибос келтирди AP.
«Вагнер» ХҲК жангчилари Украинадаги жанговар ҳаракатларда фаол иштирок этяпти, расмий равишда РФ Мудофаа вазирлигига ҳисобот бермаяпти. ХҲКдаги кўплаб кўнгиллилар Россия колонияларида ёлланиб, олти ойлик хизматдан кейин улар афв этиляпти. Расмий равишда Россияда ёлланма ҳаракат РФ Жиноят кодексининг 359-моддасига биноан тақиқланган ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Шолле, шунингдек, Сербияни Украинага бостириб кириши сабабли Россияга қарши жорий этилган Ғарб санкцияларига қўшилишга чақирди. «Россия ҳар куни Украинага қарши шафқатсиз, асоссиз уруш олиб бормоқда. Биз бу хатти-ҳаракатни қабул қилиб бўлмаслигини таъминлаш учун бирлашишимиз керак», - деди у.
Сербия Беларусдан ташқари ўзининг славян иттифоқчиси бўлган Россияга қарши санкциялар қўллашдан бош тортган ягона Европа давлати бўлиб қолмоқда. Ноябр ойида Вучич Белград Москвага қарши чеклов чораларини фақат «бошига қилич келсагина» қўллаб-қувватлашини маълум қилганди.
Мавзуга оид
10:05
Трампнинг қайтиши: Украина масаласида АҚШ ва Европанинг позицияси бўлинадими?
21:19 / 16.11.2024
Трамп Оқ уй тарихидаги энг ёш матбуот котибини тайинлади
15:52 / 16.11.2024
Америкалик олимлар биоорганизмларнинг “учинчи ҳолати”ни аниқлади
15:12 / 16.11.2024