Жамият | 19:57 / 13.01.2023
13637
3 дақиқада ўқилади

“Ўзбекнефтгаз”: “Ишчи гуруҳ” қиш мавсумини талафотсиз ўтказиш бўйича Бухоро НҚИЗда бўлди

Республикамизда кузатилаётган аномал совуқ кунларда аҳоли ва истеъмолчиларни нефть маҳсулотлари билан таъминлаш барқарорлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида бўлди.

Фото: Ўзбекнефтгаз

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси бугунги кундаги ҳаво ҳарорати ўзгаришларини инобатга олган ҳолда корхонанинг асосий таркибий бўлинмаларида амалга оширилган ишлар ҳолатини ўрганди.

Турли хил технологик ва иқтисодий жиҳатларга аниқлик киритилди, технологик қурилмалар, компрессор ва насос станциялари ишлашини ҳамда аномал совуқ кунлари ишлаётган ишчи ходимлар учун яратилган шароит жойида назорат қилинди.

Бугун -25 градус совуқ ҳавода цехларнинг ишчилари учун яратилган шароитлар билан танишиб чиқилди, суҳбат давомида уларга меҳнат шароитларини яратиш борасидаги муаммоли масалалар муҳокама қилинди.

Заводдаги технологик жараёнларнинг узлуксиз ишлаши ва мамлакатимиз истеъмолчиларини АИ-80 русумли автомобиль бензини ва суюлтирилган газ билан таъминлаш мақсадида Бухоро НҚИЗ раҳбариятига топшириқлар берилди.

Шунингдек, совуқ кунларда масъул шахсларнинг навбатчилиги бўйича чоралар кучайтирилиши бўйича вазифалар белгилаб берилди.

Завод фаолияти йўналишлари бўйича лойиҳаларнинг тақдимот планшетлари ҳам намойиш этилди.

Бухоро НҚИЗнинг 2021-2022 йиллардаги ишлаб чиқариш кўрсаткичлари ва маҳсулотлари қиёсий таҳлили ўтказилгани, заводнинг истиқболли ривожлантириш бўйича қатор таклифлар билдирилгани маълум қилинди.

Шу куннинг ўзида, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи мутахассисларининг ишчи учрашуви бўлиб ўтди, унда заводнинг ишлаб чиқариш кўрсаткичлари билан боғлиқ долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Йиғилишда 2023 йилга мўлжалланган техник-иқтисодий кўрсаткичларни бажариш, инновацион ривожланиш, маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва кооперацияни кенгайтириш, янги маҳсулотларни чиқариш, иқтисодий самарадорликка эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, корхонанинг капитал қурилиш дастурлари ва жорий йилдаги режалари муҳокама қилинди.

Республикамиз аҳолисини нефть маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида Бухоро НҚИЗ раҳбариятига саноат хавфсизлигини мустаҳкамлаш, энергия самарадорлигини ошириш ва энергия ресурсларидан фойдаланишни оптималлаштириш, хавфсиз ишлаб чиқаришни ташкил этиш, ишлаб чиқаришни оптималлаштириш бўйича комплекс ёндашувни шакллантириш ва корхонанинг асосий фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича топшириқлар берилди.

Хусусан, товар бензинининг кунлик ишлаб чиқариш ҳажмини 3 100 тоннага етказиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Бундан ташқари, об-ҳаво шароити ёмонлашуви билан боғлиқ дунёда юзага келган вазиятни инобатга олган ҳолда корхона ходимлари учун энг қулай шарт-шароитларни яратиш, жумладан, бепул иссиқ овқат билан таъминлаш зарурлигини таъкидланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати Ⓣ

Мавзуга оид