Литва шимолидаги газ қувурида портлаш юз берди
Портлаш жойидаги аланга баландлиги 50 метрга етди, яқин атрофдаги қишлоқ аҳолиси эвакуация қилинди. Ҳодиса сабабларига ҳозирча ойдинлик киритилмаган.
Литванинг Латвия билан чегарадош Пасвали туманида 13 январь, жума куни Литва шимолига газ етказиб бериш учун ҳам, газни Латвияга экспорт қилиш учун ҳам фойдаланиладиган газ қувурида портлаш содир бўлди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, портлаш жойидаги аланга баландлиги 50 метрга етган. Воқеа жойидан ярим километр узоқликда жойлашган яқин атрофдаги Валакеляй қишлоғи аҳолиси эвакуация қилинди. Қишлоқда 250 га яқин аҳоли истиқомат қилади, улар иккита мактабга жойлаштирилди.
"Бу жойда тизим параллель равишда ишлайдиган иккита газ қувуридан иборат, дастлабки маълумотларга кўра, портлаш улардан бирида содир бўлган. Иккинчи қувур шикастланмаган. Портлаган қувур бўйлаб газ етказиб бериш дарҳол тўхтатилди, Пасвали тумани истеъмолчиларига газ бошқа газ қувури орқали етказиб бериляпти", - дея Литванинг Amber Grid газ тармоғи оператори Delphi нашрига изоҳ берди.
Портлаш сабаблари ҳозирча аниқланмаган. Amber Grid раҳбари Немунас Бикниуснинг айтишича, дастлабки текширувда диверсия белгилари аниқланмаган. Кечга яқин ёнғин ўчирилди.
Мавзуга оид
10:20 / 30.10.2024
Зангиотада газдан ноқонуний фойдаланган шахслар ушланди
15:54 / 29.10.2024
Тошкент туманидаги қарийб 43 минг хонадонда номаълум муддатга газ ўчирилади
08:40 / 29.10.2024
Литвадаги сайловлар ғолиби мудофаа харажатларини оширмоқчи
16:23 / 28.10.2024