“Ўзбекнефтгаз”: “Ишчи гуруҳ” аномал совуқ кунларда ишлаб чиқариш барқарорлигини таъминлаш борасида қилинаётган ишлар ҳолатини ўрганиш учун Шўртан газ кимё мажмуасида бўлди
Респyблика ҳудудига совуқ ҳаво массаси кириб келгани ва айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати кечалари -25 градусгача пасайиши кузатилгани сабабли, юзага келиши мумкин бўлган муаммоларга қарши хавфсизлик ва барқарор ишлаб чиқариш ҳолатини таъминлаш борасидаги чора-тадбирлар билан танишиш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари Шўртан газ кимё мажмуасида бўлди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси бошчилигидаги "Ишчи гуруҳ" томонидан мажмуадаги технологик асбоб-ускуналар ва ижтимоий соҳа объектларининг тўхтовсиз ва барқарор ишлаши ҳамда белгиланган режа кўрсаткичлари ўз вақтида бажарилишини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган барча чора-тадбирлар ҳолати кўздан кечирилди.
Жумладан, корхонадаги компрессорлар ва буғ турбиналарида, газни қайта ишлаш қурилмаларида музлашнинг олдини олиш бўйича кўрилаётган хавфсизлик чоралари, ишлаб чиқариш жараёнларида энергия сарфини камайтириш ҳамда полиэтилен ишлаб чиқаришни барқарор таъминлаш бўйича кўрилган чора-тадбирлар ижроси назоратдан ўтказилди.
Шундан сўнг мажмуа Марказий бошқарув биносида бўлиб, мажмуанинг марказлашган бошқарув тизимини модернизация қилиш лойиҳаси бўйича олиб борилаётган ишлар ҳолати ўрганилди.
Шунингдек, мажмуада ишчи-ходимларни иш жойига ўз вақтида ва хавфсиз етказиб келтириш ва олиб кетиш ишлари, мажмуага навбатчилик даврини ўтаётган ишчи-ходимлар учун яратилган қулай шароитлар, иситиш тизимларининг барқарор ишлашини таъминлашга қаратилган барча зарурий чоралар кўздан кечирилиб, Бошқарув раиси томонидан мажмуа раҳбарияти ва масъул ходимларга қўшимча топшириқлар берилди.
Таъкидлаш керакки, мажмуада ўтган йил давомида 4,031 миллиард куб метр (режага нисбатан 100,8 фоиз) табиий газ хомашёси чуқур қайта ишланди. Натижада 127,3 минг тонна (режага нисбатан 101,9 фоиз) полиэтилен, 111,2 минг тонна (режага нисбатан 103,7 фоиз) суюлтирилган газ, 3,395 миллиард куб метр (режага нисбатан 100,7 фоиз) тозаланган метан гази, 99,1 минг тонна (режага нисбатан 101,5 фоиз) газ конденсати маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.
Мажмуада 21 йилдан ортиқ вақт мобайнида ишлатилиб келинаётган ҳам маънан, ҳам жисмонан эскирган бир қанча технологик қурилма ва ускуналарни, тизимларни босқичма-босқич модернизация қилиш ишлари бошлаб юборилди.
Бошқарув раиси амалга оширилаётган “Uzbekistan GTL” заводидан юқори босимли буғ, буғ конденсати ва газ ҳолатидаги азот бериш қувурларини тортиб келиш лойиҳаси ишлари бўйича ҳам алоҳида вазифалар белгилаб берди.
Ушбу лойиҳалар орқали мажмуада технологик қурилмаларнинг ишончлилиги ва самарадорлигини ошириш кўзда тутилгани таъкидлаб ўтилди.
Ўрганиш ишлари давомида мажмуада ишчи-ходимларга қўшимча шароитлар яратиш, уларнинг ишлаш, яшаш ва овқатланиш шароитларини янада яхшилаш бўйича Шўртан газ кимё мажмуаси директори Шуҳрат Аслановга қўшимча топшириқлар берилди.
Ҳозирда аномал совуқ об-ҳаво шароитида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги корхона ва ташкилотларда олиб борилаётган ишлар юзасидан Бошқарув раиси бошчилигидаги "Ишчи гуруҳ" томонидан доимий назорат ўрнатилган бўлиб, ушбу чора-тадбирлардан кўзланган асосий мақсад ишлаб чиқариш барқарорлигини таъминлаш ва ходимлар саломатлигини асрашдан иборатдир.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати Ⓣ
Мавзуга оид
18:04 / 14.09.2024
Йирик энергетика корхоналарининг солиқ тўловлари кескин қисқаришда давом этмоқда
21:27 / 05.09.2024
GTL заводининг давлатга солиқ тушуми 2 баробарга камайгани маълум бўлди
20:27 / 29.08.2024
Йирик энергетика корхоналари солиқ тўлашни кескин камайтирди
13:59 / 29.08.2024