Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳафта ўрталарида кунлик ҳарорат кўтарилади - "Ўзгидромет"
Ўтган ҳафтада ҳудуддаги ғайритабиий совуқ об-ҳавони белгилаган Қозоғистон вилоятлари устидаги совуқ антициклон заифлаша бошлади.
"Ўзгидромет" тақдим этган маълумотларга кўра, бу тенденция келгуси кунларда ҳам давом этади.
Бугун кундузи Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 3-8 даража совуқ бўлади. Ҳафтанинг ўрталарида кунлик ҳарорат кўтарилади, 3 даража совуқ - 2 даража илиқ, кечаси ҳарорат 8-13 даража совуқ бўлади.
Бу ҳарорат иш ҳафтаси охиригача сақланиб қолади. Ушбу кунларда ёғингарчилик кутилмайди. Республика бўйлаб туман тушиши мумкин.
Республика йўлларида айрим жойларда музлик қолади. Бундан ташқари, кундузи ҳаво ҳарорати кўтарилгач, уйларнинг томидаги қор эрий бошлайди, музликлар пайдо бўлади.
16 январь куни тоғли ҳудудларда қор кўчкиси хавфи сақланиб қолмоқда.