Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Илон Маск Instagram'нинг асосий камчилигини айтди
Twitter бош директори Илон Маск Instagram ижтимоий тармоғидаги фотосуратларни кўриш орқали тушкунликка тушиш мумкинлигини айтди.
Фото: AFP
Twitter раҳбари Илон Маск Instagram ижтимоий тармоғидаги фотосуратларни кўриш одамларни тушкунликка солишини айтди. Бу ҳақда Business Insider хабар берди.
«Instagram одамларни тушкунликка солади, Twitter эса уларни ғазаблантиради. Қайси бири яхшироқ?» деб ёзди миллиардер. Бунга жавобан фойдаланувчилардан бири Twitter ўзини ғазабга солмаслигини, балки кўпроқ кулдиришини маълум қилди. Бизнесмен эса ўзи ҳам Twitter постларини ўқиб, кўп кулишини айтди.
Маскнинг айтишича, Instagram'нинг асосий камчилиги «одамлар ҳаётини худди яхшилангандек кўрсатишидир». Унинг фикрича, Instagram одамларни ўзини яхшироқ ва бахтлироқ кўрсатишга мажбурлайди.
«Фойдаланувчилар чиройли ва бахтиёр одамларни кўриб, ўзини унчалик чиройли ва бахтиёр эмасдек ҳис қилиши мумкин. Бундан ўзини ғариб деган хулосага боришади», деб қўшимча қилди Twitter бош директори.
Аввалроқ, Илон Маск интернет фойдаланувчилари ижтимоий тармоқлардан вақтинча воз кечишни билиши кераклиги ҳақида айтган. Шунга қарамай, тадбиркорнинг ўзи Twitter тармоғида фаол бўлмоқда ва мунтазам равишда янги твитларини ёзмоқда.
Мавзуга оид
18:16 / 05.02.2026
Тожикистон аҳолиси учун Starlink сунъий йўлдош интернети ишга туширилди
22:14 / 04.02.2026
Илон Маскнинг бойлиги 800 миллиард доллардан ошди – Forbes
16:02 / 04.02.2026
Парижда Илoн Маскнинг X компанияси офисида тинтув ўтказилди
22:52 / 24.01.2026