Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда Ўзбекистон фуқароси катта миқдордаги психотроп моддалар партияси билан қўлга олинди
Алмати шаҳрида Ўзбекистон фуқароси психотроп моддаларнинг 81 та ўрамаси билан қўлга олинди.
Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида Ўзбекистон фуқароси синтетик гиёҳванд моддасининг 81 та ўрамаси билан қўлга тушди. Бу ҳақда Алмати шаҳри ИИБ хабар берди.
«Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишда гумон этилиб, 2000 йилда туғилган М. ҳибсга олинди. Унинг ёнидан ўзига хос ҳидга эга бўлган оқ кукунли модданинг 81 та ўрамаси топилди. Экспертиза хулосасига кўра, ушбу ашё тарқатилиши тақиқланган психотроп моддадир. Ҳозирда зарур тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, унинг натижаларига кўра процессуал қарор қабул қилинади», деди Алмати шаҳри, Ауезов тумани полиция бошқармаси бошлиғи Улан Абулхайр.
Тергов жараёнида гумондор вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.
Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 297-моддаси 3-қисми 1-, 3-бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
09:10 / 03.07.2026
Қозоғистонда қийин аҳволга тушган фуқаролар Ўзбекистонга қайтарилди
22:06 / 30.06.2026
Тўқаев Қозоғистондаги ҳокимиятда кенг кўламли ўзгаришларни эълон қилди
20:30 / 28.06.2026
Қозоғистон қуролли кучлари юқори даражадаги жанговар шайлик ҳолатига келтирилади
20:26 / 25.06.2026