Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиядан ўқишини кўчиришга истисно тариқасида рухсат берилган талабалар рўйхати тасдиқланди
76 нафар талабага Ўзбекистоннинг 24 та олий ўқув даргоҳига ўқишни кўчиришга рухсат берилди.
Ташқи ишлар вазирлиги хулосасига биноан, Украинанинг Россия томонидан аннексия қилинган Қрим яримороли, Севастопол шаҳри, шунингдек, Россия Федерациясининг Курск, Брянск, Белгород, Воронеж, Ростов, Краснодар вилоятларидаги олий таълим муассасаларидан ўқиши Ўзбекистондаги давлат олий таълим муассасаларига кўчирилиши рухсат этилган бир гуруҳ талабалар рўйхати тасдиқланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.
Рўйхатдан 76 нафар талаба жой олган бўлиб, уларга Ўзбекистоннинг 24 та олий ўқув даргоҳига ўқишни кўчиришга рухсат берилган.
Белгиланган тартибда my.dtm.uz сайти орқали рўйхатдан ўтган, аммо ушбу тасдиқланган рўйхатда исм шарифи келтирилмаган фуқаролар бўйича тегишли ташкилот хулосаси кутилмоқда. Натижаси юзасидан яқин кунларда қўшимча маълумот эълон қилинади.
Мавзуга оид
20:40 / 05.07.2026
Константиновка кимнинг қўлида – Донбасснинг стратегик муҳим шаҳридаги вазият ҳақида
09:59 / 05.07.2026
Путин Украина ҳужумларининг муваффақиятини пасайтириб кўрсатдими?
18:34 / 04.07.2026
Украина Петербургга ҳужум қилди
17:15 / 04.07.2026