АҚШ Украинага Abrams танкларини етказиб беришга ҳали тайёр эмас
Вашингтон Киевни «қўллаб-қувватлаш осон бўлмаган тизим» қуроллари билан таъминламоқчи эмас. Аммо Пентагон келажакда Abrams танкларини етказиб беришини истисно этмаяпти.
Қўшма Штатлар ҳали Украинага Abrams танкларини етказиб бериш ниятида эмас. Бу ҳақда 18 январь, чоршанба куни АҚШ мудофаа вазири ўринбосари Колин Каль маълум қилди, дея хабар беради AFP. Ушбу қарорга сабаб - бу танкларда «хизмат кўрсатиш тизими осон эмас» эди. Abrams танклари қиммат, мураккаб тайёргарликни талаб қилади ва кўп ёнилғи сарфлайди, дея расмий сўзларидан иқтибос келтирган AFP.
АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин украиналикларга улар таъмирлаши ва техник хизмат кўрсатиши мумкин бўлмаган ҳамда узоқ муддатда сотиб олишга қурби етмайдиган қуролларни етказиб беришни истамаяпти, чунки бу - «бефойда», деди Каль. «Гап рамзий жиҳатдан қиммат нарсада эмас, балки Украинага жанг майдонида ҳақиқатан нима ёрдам беришида», - деди мудофаа вазири ўринбосари. Шу билан бирга, Каль Қўшма Штатлар келажакда Украинага Abrams танкларини етказиб бериши мумкинлигини бутунлай инкор этмади.
Шу билан бирга, АҚШ маъмурияти Украинага 2,6 миллиард долларгача бўлган йирик ҳарбий ёрдам пакетини тайёрлашни якунламоқда, дея хабар беради AP. Унинг таркибига биринчи марта 100 га яқин Stryker зирҳли машиналари ва камида 50 та Bradley жанговар машиналари кириши кутилмоқда. Шунингдек, ёрдамда минглаб ўқ-дорилар, жумладан, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун ракеталар ҳам бўлиши режалаштирилган.
Анонимлик шарти билан гапирган расмийларнинг айтишича, Байден маъмурияти ҳарбий ёрдам бўйича якуний муҳокамаларни олиб бораётгани сабабли рақамлар ҳали ўзгариши мумкин. Украинага янги ёрдам пакети юборилиши шу ҳафта АҚШ, Европа ва бошқа минтақалар мудофаа раҳбарлари Украинага ҳарбий ёрдам бериш масаласини муҳокама қилиш учун Германияда тўпланганда эълон қилиниши керак.
Аввалроқ The Wall Street Journal ва Süddeutsche Zeitung Германия АҚШ Abrams танкларини Киевга беришга рози бўлган тақдирда Украинага Leopard 2 танкларини етказиб беришни бошлашни режалаштираётгани ҳақида хабар берган эди. ОАВ маълумотларига кўра, бу ҳақда Германия канцлери Олаф Шольц АҚШ президенти Жо Байден билан телефон орқали мулоқотда айтган.
Мавзуга оид
23:07 / 14.09.2024
Украина ўз иттифоқчиларига Россия ҳудудидаги узоқ масофали ракеталар учун мўлжалланган нишонлар рўйхатини тақдим этди — ОАВ
21:25 / 14.09.2024
Трампга суиқасддан сўнг бошланган тергов хавфсизлик бўйича жиддий камчиликларни аниқлади
18:55 / 14.09.2024
АҚШда водородда ҳаракатланадиган ноёб самолёт тақдим этилди
18:15 / 14.09.2024