Бир қатор ҳудудларда пул эвазига ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бермоқчи бўлган шахслар ушланди
Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида пул эвазига ҳайдовчилик гувоҳномаси олишда «ёрдамлашмоқчи бўлган» шахслар ушланган.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг ҳудудий бўлимлари ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари томонидан Ўзбекистоннинг бир қанча ҳудудларида пул эвазига ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бермоқчи бўлган шахслар ушланган.
Жумладан, департаментнинг Вобкент тумани бўлими, вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда уч нафар шахс фуқаролардан бирини ҳайдовчилик гувоҳномаси олиши учун бўладиган имтиҳондан ўтказиб қўйиш эвазига 400 доллар олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Косон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Н.Х. фуқаро А.П.ни ҳайдовчилик гувоҳномаси олиши учун бўладиган имтиҳондан гўёки ИИБда ишловчи таниши ёрдамида ўтказиб қўйиш эвазига 2,2 млн сўм олгани, шундан 2 млн сўмни қайтаргани процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Б.Ш. фуқаро С.К.ни ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун бўладиган имтиҳондан танишлари ёрдамида ўтказиб қўйиш эвазига 2 млн сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Қайд этилишича, юқоридаги ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
21:59 / 31.10.2024
Тошкентда «права» олиш учун имтиҳон нархи ошгани рад этилди
09:57 / 18.08.2024
Хоразм ва Жиззахда пул эвазига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бермоқчи бўлган шахслар ушланди
11:40 / 02.07.2024
Ҳайдовчилик гувоҳномасини онлайн расмийлаштириш имконияти яратилди
21:48 / 04.06.2024