Ўзбекистон | 10:02 / 19.01.2023
7619
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон "Кўрфаз давлатлари - Марказий Осиё" раҳбарлари саммитини ўтказишни таклиф қилди

Жорий йил 16 январь куни Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши (КАДҲК) қароргоҳида Марказий Осиё давлатлари элчиларининг ушбу ташкилот бош котибияти вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Фото: Dunyo

Учрашувдан кўзланган мақсад “КАДҲК – Марказий Осиё” стратегик мулоқотининг давлат раҳбарлари даражасидаги биринчи саммитини Саудия Арабистонида ўтказиш муддатлари ва ушбу тадбирга алоқадор масалаларни муҳокама қилиш билан изоҳланади.

Тадбирни бош котибнинг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари доктор Абдулазиз Ҳамад ал-Увайшиқ олиб борди. У Кўрфаз давлатлари Марказий Осиё республикалари билан доимо яхши муносабатда бўлгани ва келажакда улар билан дўстона муносабатларни янада ривожлантиришдан манфаатдор эканини билдирди.

Бош котиб ўринбосари “КАДҲК – Марказий Осиё” стратегик мулоқотининг давлат раҳбарлари даражасидаги биринчи саммитини ўтказиш муддатлари бўйича Ўзбекистон томони ўз таклифини билдиргани хусусида тўхталар экан, Ўзбекистоннинг ушбу форматдаги фаоллигини алоҳида таъкидлади. 

Раҳбарият эълон қилган 2023 йилдаги устувор йўналишлар, хусусан, самарали давлат бошқаруви тизимига ўтиш, Ўзбекистонни “ижтимоий давлат” тамойили асосида қуриш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, экология ва сув масалаларига алоҳида эътибор қаратиш, эркин бозор механизмларини жорий қилиш ва хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш, республика иқтисодиётига маҳаллий ва хорижий хусусий инвестицияларни кўпайтириш учун шароитни яхшилаш Кўрфаз давлатлари манфаатларига ҳам мос келишини айтди.

Мавзуга оид