Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Россия ва КХДР ўртасида ҳаракатланаётган поезднинг махфий суратини намойиш этди
Унда қурол ташилаётган бўлиши мумкин.
Фото: US Government
АҚШ расмийлари Россия ва КХДР ўртасида ҳаракатланаётган поезднинг махфий суратини намойиш қилди. Уларнинг фикрига кўра, бу икки давлат ўртасидаги қурол савдосидан дарак беради. Бу ҳақда АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби маълум қилди.
2022 йил ноябр ойида олинган суратларда Россия ва КХДР ўртасида ҳаракатланаётган рус вагонлари акс этган. АҚШ расмийларининг фикрича, вагонлар ичида «Вагнер» ХҲК учун мўлжалланган ракеталар бўлган. АҚШ бу юклар уруш йўналишини ўзгартирганига ишонмайди, деди Кирби, лекин бундай таъминот давом этаётганига ишонади. Унинг сўзларига кўра, Шимолий Кореядан қурол-яроғ сотиб олиш БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциясини бузади.
Ноябр ойида Қўшма Штатлар КХДР Россияга қурол етказиб бераётганини эълон қилган эди. Америка разведкаси Пхенян Яқин Шарқ ва Шимолий Африка учун ҳарбий таъминот баҳонасида Россияга 122 ва 152 миллиметрлик снарядларни юборганини хабар қилди.
Шимолий Корея бу айбловларни рад этди. «Биз Россия билан ҳеч қачон «қурол битимлари»га эга бўлмаганимизни ва келажакда буни амалга ошириш режаларимиз йўқлигини яна бир бор аниқ айтамиз», деди КХДР Миллий мудофаа вазирлиги.
Мавзуга оид
13:30 / 07.02.2026
АҚШ элчиси Полша Сейми спикери билан алоқаларни узмоқда
11:19 / 07.02.2026
Трамп: Эрон билан музокаралар яхши кетяпти, унга келишув қизиқ
09:31 / 07.02.2026
Трамп Ҳиндистонга Россиядан нефт сотиб олишдан воз кечиши эвазига бож тўловларини бекор қилди
09:02 / 07.02.2026