Жаҳон | 09:23 / 21.01.2023
23173
1 дақиқада ўқилади

ГФР разведкаси Украинанинг Бахмутдаги йўқотишларидан хавотирда

Германия Федерал разведка хизмати (BND) Бундестаг экспертлари учун хавфсизлик сиёсати бўйича ёпиқ ҳисоботида Украина Қуролли кучлари Бахмут учун жангларда катта йўқотишлар кўргани ҳақида маълум қилди, деб ёзади Der Spiegel журнали манбаларга таяниб. 

Фото: Libkos/AP/dpa/picture alliance

Немис разведкаси маълумотларига кўра, Украина армияси ҳар куни шаҳар учун жангларда юзлаб аскарларини йўқотяпти.

Шу билан бирга, BND Бахмутнинг Россия томонидан қўлга олиниши жиддий оқибатларга олиб келиши ҳақида огоҳлантирди, чунки бу Россия Қуролли кучларининг Украинага янада чуқурроқ кириб боришига имкон беради. 

Разведка ҳисоботида таъкидланишича, Россия қўшинлари Бахмут яқинида «ўта шафқатсизлик билан», «аскарларни гўшт каби олдинга ташлаган ҳолда» ҳаракат қиляпти, «ўз сафларидаги катта йўқотишлар эса, афтидан, жанг олиб бориш тактикасига таъсир қилмаяпти».

Мавзуга оид