АҚШ Украинага Abrams танклари етказиб беришини эълон қилди
Шунингдек, уларга техник хизмат кўрсатувчи машиналар ҳам етказилади.
АҚШ президенти маъмурияти Украина қуролли кучларига 31 та M1 Abrams танки, шунингдек, бу танкларга хизмат кўрсатувчи 8 та зирҳли М88 машиналари юборилишини эълон қилди.
«31 та М1 Abrams танкини жўнатиш ҳақидаги бугунги қарор Украинага ўзини яхшироқ ҳимоя қилишда давом этиши учун зарур бўлган имкониятларни бериш борасидаги саъй-ҳаракатларимизнинг давомидир», деди АҚШ маъмурияти расмийси махсус брифингда. Унинг таъкидлашича, 31 та М1 Abrams танки Украинанинг битта танк батальонига тенг.
Америка расмийсига кўра, бу ҳаракат Украинани қўллаб-қувватлашда халқаро ҳамжамиятнинг ҳамжиҳатлигидан далолат беради. Бугун эрта тонгда Германия ҳукумати Украинага 14 та Leopard 2 танки жўнатилишини эълон қилган эди. Украина қуролли кучлари уларни 3-4 ой ичида қабул қилиб олади.
Politico нашрининг АҚШ маъмуриятидаги манбасига кўра, аввалроқ Вашингтон Abrams танкларини логистика ва техник хизмат кўрсатиш билан боғлиқ муаммолар туфайли Украинага топширишдан бош тортиб келаётган эди. The Wall Street Journal фикрига кўра, АҚШ Германияни Leopard танкларини беришга кўндириш учун Украинага Abrams танкларини юборишга қарор қилган.
Мавзуга оид
22:10 / 16.11.2024
Абхазияда тўполон: маҳаллий аҳоли Россия билан келишувдан норози
21:19 / 16.11.2024
Трамп Оқ уй тарихидаги энг ёш матбуот котибини тайинлади
20:17 / 16.11.2024
Санкциялар Россиянинг йирик газ лойиҳасини чўктириб юбормоқда — ОАВ
18:18 / 16.11.2024