Жаҳон | 16:13
2773
2 дақиқада ўқилади

Украина Воронеждаги мудофаа заводига ҳужум қилди – фотолар

Exilenova+

22 июн куни кундузи Украина қуролли кучлари Воронеж бўйлаб ракета зарбаси йўллади. Маҳаллий губернатор Александр Гусев ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари област маркази устида «бир неча юқори тезликдаги ҳаво нишонлари»ни уриб туширгани ҳақида хабар қилган. Ҳужум оқибатида «Воронеждаги корхоналардан бирининг ишлаб чиқиш объектлари», айрим кўп квартирали уйларнинг фасадлари ва автомобиллар шикастланган, дея қўшимча қилган мулозим. Уч киши яраланган, шундан бири – оғир аҳволда. OSINT-таҳлилчиларга кўра, «Сборка» яримўтказгичли асбоблар заводининг асосий корпуси украинлар зарбаси нишони бўлган. Украина қуролли кучлари бош штаби ушбу заводга ҳужум қилинганини тасдиқлаган. Бу ғарб санкциялари остидаги корхона бўлиб, у ерда «Искандер» ва Х-101 ракеталари, шунингдек «Панцир-С1» ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун электроника ишлаб чиқарилган. Гувоҳлар томонидан олинган фото ва видеоларга кўра, «Сборка» ҳудудида ёнғин чиққан, шаҳар узра қора тутун устуни кўтарилган.

Exilenova+
Supernova+
Exilenova+
Exilenova+
Exilenova+

 

Азиз Қаршиев
Муаллиф Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид