Ўзбекистон | 13:03 / 25.01.2023
7438
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга келган туристларнинг аксариятини аёллар ташкил этган

Ўзбекистонга ташриф буюрган туристларнинг аксариятини аёллар ташкил этган.

Фото: Kun.uz

Ўзбекистонга 2022 йилда жами 5,2 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда ташриф буюрган.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, шундан аёллар – 2 647,0 минг нафар (50,6 фоиз), эркаклар – 2 585,8 минг нафар (49,4 фоиз).

Ўтган йилнинг январ-декабр ойларида Ўзбекистонга 5,2 миллион хорижлик саёҳатчи ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич 2021 йил билан солиштирганда 3,4 миллионга ошган. Бироқ пандемиядан аввалги 2019 йил билан қиёслаганда 1,5 миллионга камайган.

Ўзбекистонга энг кўп сайёҳ (1,5 млн киши) Қозоғистондан келган. Кейинги ўринларни Тожикистон, Қирғизистон, Россия ҳамда Туркия давлатлари эгаллади.

Мавзуга оид