Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати кўтарилиши кутиляпти
28-29 январь кунлари республикада ҳаво ҳарорати кўтарилади.
"Ўзгидромет" прогнозларига кўра, 28-29 январь кунлари республика жанубий вилоятларида кундуз кунлари ҳарорат +10 даражагача кўтарилади.
Соҳа мутахассиси Эркин Абдулаҳадовнинг маълум қилишича, мазкур кунлари шимол ва водий вилоятларида +5 даража, марказий ва Тошкент вилояти ҳудудларида +7 даражагача илиқ ҳароратлар кутилади.
Келаётган беш кунликда республика бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди.
Картада ҳам узоқ давом этган совуқ антициклонлар сериясининг республикадан чекинаётганини кўриш мумкин.
Мавзуга оид
08:51 / 29.05.2026
2027 йил кузатувлар тарихидаги энг иссиқ йил бўлиши мумкин
07:33 / 16.12.2025
Қайси шаҳар энг иссиқ, қайсиси энг совуқ? Дунё шаҳарлари иқлими
07:50 / 29.10.2025
Ҳиндистон ҳаво сифатини яхшилаш учун сунъий ёмғирни қўллайди
11:00 / 06.10.2025