“Ўзбекнефтгаз”: "Урганч нефть базаси" МЧЖ ва "Фарғона нефть базаси" МЧЖга тегишли бўлган 10 та кўчмас мулк "E-Auksion" электрон савдо майдончаси орқали оммавий савдоларга чиқарилди
Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусий секторни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, давлат активларини шаффоф ҳолда хусусийлаштириш жараёнини тезлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022 йил 18 мартда “Иқтисодиётда давлат иштирокини янада қисқартириш ва хусусийлаштиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-168-сонли қарори қабул қилинган эди.
Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида Давлат тендер комиссиясининг 2022 йил 8 ноябрдаги йиғилиш баёнига мувофиқ, “Ўзбекнефтгаз” АЖ қарашли ихтисосли бўлмаган ва фойдаланилмаётган активлари очиқ савдоларда хусусий мулкка сотилиб борилмоқда. Сотувга қўйилган ёки қўйилмоқчи бўлган ҳар бир объект бўйича тўлиқ маълумот “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг очиқ маълумотлар порталига, ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида эълон қилиб борилмоқда.
Айни пайтда акциядорлик жамиятига қарашли Хоразм вилоятида жойлашган "Урганч нефт базаси" МЧЖга тегишли бўлган қуйидаги кўчмас мулклар "E-Auksion" электрон савдо майдончаси орқали оммавий савдоларга чиқарилди.
1. Аз-Замахшарий номли 61-ФЁТШ.
Сотувчи: "Ўзбекнефтгаз" АЖ.
Манзил: Хоразм вилояти, Қўшкўпир тумани, Ўзбекёп қишлоғи, Амирқум маҳалласи.
Бошланғич нархи (сўм): 235 227 000.
Аукцион савдолари бўлиб ўтадиган сана: 27.02.2023.
*Батафсил маълумот савдо саҳифасида келтирилган.
2. Ширинқўнғирот номли 22-ФЁТШ.
Сотувчи: "Ўзбекнефтгаз" АЖ.
Манзил: Хоразм вилояти, Янгибозор тумани, Ширинқўнғирот қишлоғи.
Бошланғич нархи (сўм): 186 993 000.
Аукцион савдолари бўлиб ўтадиган сана: 27.02.2023.
*Батафсил маълумот савдо саҳифасида келтирилган.
3. Жайхун номли 26-ФЁТШ.
Сотувчи: "Ўзбекнефтгаз" АЖ.
Манзил: Хоразм вилояти, Янгибозор тумани, Бошкирших қишлоғи.
Бошланғич нархи (сўм): 174 239 000.
Аукцион савдолари бўлиб ўтадиган сана: 27.02.2023.
*Батафсил маълумот савдо саҳифасида келтирилган.
4. Боғолон номли 28-ФЁТШ.
Сотувчи: "Ўзбекнефтгаз" АЖ.
Манзил: Хоразм вилояти, Янгибозор тумани, Боғлон қишлоғи.
Бошланғич нархи (сўм): 244 382 000.
Аукцион савдолари бўлиб ўтадиган сана: 27.02.2023.
*Батафсил маълумот савдо саҳифасида келтирилган.
5. Ш.Рашидов номли 20-ФЁТШ.
Сотувчи: "Ўзбекнефтгаз" АЖ.
Манзил: Хоразм вилояти, Янгиариқ тумани, Қўриқтом қишлоғи, Янгиер маҳалласи.
Бошланғич нархи (сўм): 257 097 000.
Аукцион савдолари бўлиб ўтадиган сана: 27.02.2023.
*Батафсил маълумот савдо саҳифасида келтирилган.
6. М.Улуғбек номли 15-ФЁТШ.
Сотувчи: "Ўзбекнефтгаз" АЖ.
Манзил: Хоразм вилояти, Тупроққалъа тумани, Питнак қишлоғи.
Бошланғич нархи (сўм): 268 475 000.
Аукцион савдолари бўлиб ўтадиган сана: 27.02.2023.
*Батафсил маълумот савдо саҳифасида келтирилган.
Шунингдек, Фарғона вилоятида жойлашган "Фарғона нефт базаси" МЧЖга тегишли бўлган қуйидаги кўчмас мулклар "E-Auksion" электрон савдо майдончаси орқали оммавий савдоларга чиқарилди.
1. Гулистон ФЁТШ.
Сотувчи: "Ўзбекнефтгаз" АЖ.
Манзил: Фарғона вилояти, Қува тумани, "Акробод" МФЙ.
Бошланғич нархи (сўм): 408 408 424.
Аукцион савдолари бўлиб ўтадиган сана: 27.02.2023.
*Батафсил маълумот савдо саҳифасида келтирилган.
2. М.Абдураззоқов номли ФЁТШ.
Сотувчи: "Ўзбекнефтгаз" АЖ.
Манзил: Фарғона вилояти, Қува тумани, "Хўжа Ҳасан" ҚФЙ.
Бошланғич нархи (сўм): 406 461 874.
Аукцион савдолари бўлиб ўтадиган сана: 27.02.2023.
*Батафсил маълумот савдо саҳифасида келтирилган.
3. Арсиф номли ФЁТШ.
Сотувчи: "Ўзбекнефтгаз" АЖ.
Манзил: Фарғона вилояти, Қувасой шаҳри, "Арсиф" МФЙ.
Бошланғич нархи:(сўм): 251 115 979.
Аукцион савдолари бўлиб ўтадиган сана: 27.02.2023.
*Батафсил маълумот савдо саҳифасида келтирилган.
4. Обод ўлка номли ФЁТШ.
Сотувчи: "Ўзбекнефтгаз" АЖ.
Манзил: Фарғона вилояти, Учкўприк тумани "Султонобод" МФЙ.
Бошланғич нархи (сўм): 129 667 209.
Аукцион савдолари бўлиб ўтадиган сана: 27.02.2023.
*Батафсил маълумот савдо саҳифасида келтирилган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати
Мавзуга оид
18:04 / 14.09.2024
Йирик энергетика корхоналарининг солиқ тўловлари кескин қисқаришда давом этмоқда
21:27 / 05.09.2024
GTL заводининг давлатга солиқ тушуми 2 баробарга камайгани маълум бўлди
20:27 / 29.08.2024
Йирик энергетика корхоналари солиқ тўлашни кескин камайтирди
13:59 / 29.08.2024