Ўзбекистон | 16:50 / 02.02.2023
40843
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда аҳоли сони энг кўп ва энг кам бўлган туманлар маълум қилинди

Ўзбекистонда аҳолиси энг кўп ва энг кам бўлган туманда аҳоли сони фарқи 40 баробарни ташкил этади.

Фото: KUN.UZ

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январ ҳолатига Ўзбекистондаги доимий аҳоли сони 36 млн 24 минг 900 кишини ташкил этган.

Аҳолиси энг кўп бўлган 10 та туман:

  • Ургут тумани - 545,7 минг киши
  • Денов тумани - 409,5 минг киши
  • Олмазор тумани - 395,0 минг киши
  • Паст Дарғом тумани - 374,9 минг киши
  • Юнусобод тумани - 366,9 минг киши
  • Шайхонтоҳур тумани - 360,5 минг киши
  • Асака тумани - 347,5 минг киши
  • Мирзо Улуғбек тумани - 323,1 минг киши
  • Шаҳрихон тумани - 317,2 минг киши
  • Ғиждувон тумани - 317,1 минг киши

Маълумот учун, Чироқчи тумани иккига бўлингунга қадар аҳолиси энг кўп туманлар орасида 2-ўринда бўлган. 2021 йил 1 октябр маълумотларига кўра бу туманда 428 минг аҳоли яшаган.

2023 йилнинг 1 январ ҳолатига республикамиз туманлари орасида доимий аҳолиси сони энг кам бўлган ҳудудлар:

  • Томди тумани – 15,8 минг киши
  • Қоровулбозор тумани – 19,5 минг киши
  • Бўзатов тумани – 21,9 минг киши
  • Янгиобод тумани – 29,5 минг киши
  • Мўйноқ тумани – 33,4 минг киши
  • Конимех тумани – 37,3 минг киши
  • Тахтакўпир тумани – 39 минг киши
  • Учқудуқ тумани – 39,1 минг киши
  • Арнасой тумани – 48,1 минг киши
  • Зафаробод тумани – 52,7 минг киши
Ғайрат Йўлдошев
Муаллиф Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид