Жаҳон | 23:17 / 03.02.2023
11034
2 дақиқада ўқилади

Twitter фойдаланувчилар билан рекламадан тушган даромадни баҳам кўра бошлади 

Ижтимоий тармоқ монетизация дастурини ишга туширди. 

Фото: Reuters

3 февралдан бошлаб Twitter ижтимоий тармоғи ўз фойдаланувчилари билан рекламадан тушган даромадни баҳам кўра бошлади. Бу ҳақда Илон Маск маълум қилди. 

«Бугундан бошлаб Twitter фойдаланувчилар билан рекламадан тушган даромадни баҳам кўра бошлади. Бунинг учун уларнинг лентасида реклама намойиш этилиши керак», деди Twitter раҳбари. 

Шунингдек, у мукофотлаш дастурида қатнашиш учун фақат битта талабни бажариш кераклигини таъкидлади – Twitter Blue обуначиси бўлиш, унинг нархи тўлов усулига қараб 8 ёки 11 долларга тенг. 

Мукофот дастури қайси мамлакатларда ишлайди, тўловлар обуна нархидан ошадими ва фойдаланувчилар учун бошқа чекловлар борми, Маск буларга аниқлик киритмади. 

2022 йил апрел ойида Илон Маск Twitter платформасини 44 миллиард долларга сотиб олиш истагини билдирди, бироқ июл ойида хариддан воз кечди. Суд муҳокамасидан қочиш учун миллиардер 2022 йил 26 октябрда келишувни тасдиқлади ва Twitter раҳбари бўлиб олган эди. 

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид