“Очиқ-ойдин гапириш учун раҳбар ўзи тоза бўлиши керак” — Амрилло Иноятов тиббиётдаги коррупция ҳақида
Вазирнинг сўзларига кўра, 2022 йил Наманганда тиббиёт соҳасида 27та жиноят аниқланган, уларнинг аксарияти – пул эвазига ишга жойлаштириш билан боғлиқ.
4 феврал куни соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Наманган вилоятида соҳа мутасаддилари ва ОАВ вакиллари билан учрашув ўтказди.
Vodiy1.uz хабарига кўра, тадбир давомида вазир соҳадаги корруцион ҳолатлар ҳақида гапириб ўтган. Унга кўра, 2022 йил Наманганда тиббиёт соҳасида 27 та жиноят ҳолати аниқланган. Жиноятларнинг аcосий қисми ишга жойлаштириш учун пул олиш билан боғлиқ бўлган.
Жумладан, Поп туман тиббиёт бирлашмаси болалар бўлими ҳамшираси икки нафар фуқарони ишга жойлашни ваъда қилиб, ҳар биридан 500 доллардан, шу бирлашма ходимлар бўлими инспектори эса 350 доллардан олаётганда қўлга тушган.
Учрашув давомида Иноятов тиббиёт соҳасини коррупциядан холи қилишга ҳаракатлар бошланганини ҳам таъкидлаган.
“Очиқ-ойдин гапириш учун вазир ёки раҳбар ўзи тоза бўлиши керак. Агар ўзи тоза бўлса, мана бунақанги аудиторияда очиқ-ойдин гапиради. Сиз хулоса қилмасангиз, давлат дарров хулоса қилади”, – деган вазир масъуллардан бирига қарата.
Тавсия этамиз
Бойлар давраси: дунё миллиардерлари Трамп инаугурациясида йиғилди
Жаҳон | 22:19 / 21.01.2025
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп қоп-қоп ваъдалар билан Оқ уйга қайтди. Таҳлилчилар нима дейди?
Жаҳон | 19:02
-
Ipoteka bank OTP Group: 2024 йилнинг 9 ойлик молиявий натижалари
Жамият | 19:00
-
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг илмий асосланганлиги ўрганилади
Ўзбекистон | 18:39
-
Нукус, Бухоро, Фарғона ва Наманганда техника университети очилади
Ўзбекистон | 18:12
Мавзуга оид
07:37 / 24.06.2024
Тошкентдаги тиббиёт муассасасида жуда кўп миқдорда бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди
10:01 / 21.06.2024
Ҳиндистонда миллий тиббиёт имтиҳони можарога сабаб бўлди – саволлар олдиндан сиздирилган бўлиши мумкин
13:41 / 04.06.2024
Ўзбекистон экотуристик зоналарида ягона биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби жорий этилади
08:28 / 04.06.2024