“Тизимда ўғрилик жуда катта” — Энергетикада назорат кучайтирилади
Ўзбекистонда энергетика ресурслари хўжасизларча талон-торож қилиняпти. Метан-шохобчалар устидан назорат бутунлай издан чиққан. Электр ва газ бўйича автоматик ҳисоблаш тизимлари 92-98 фоизга ўрнатилган бўлса-да, дебитор қарздорлик ҳалигача юқори. Булар ҳақда Шавкат Мирзиёев ўтказган йиғилишда таъкидлаб ўтилди. Президент энергетика назорати бўйича икки йил “фавқулодда тартибда” ишлаш вазифасини қўйди.
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида 6 феврал куни энергия таъминоти соҳасида назорат тизимини тартибга солиш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда энергия етказиб бериш ва ҳисоб-китоб тизимидаги муаммолар танқидий таҳлил қилинди. Январ ойидаги совуқ бу борада бошқарув ва назорат сусайиб кетганини яққол кўрсатди. Мутасадди ташкилотлар автоматик ҳисоблаш тизими электр энергиясида 92 фоиз, табиий газ бўйича 98 фоиз ўрнатилган, деб ҳисобот берган. Лекин ҳалигача дебитор қарздорлик юқорилигича қолмоқда.
Туманлардаги тармоқ идоралари электр ва газга уланишга ҳисоб-китоб ва таҳлилларсиз рухсат беряпти. Масалан, Тошкент шаҳрининг 120 та маҳалласида трансформаторлар юкламани кўтармагани учун бир ойнинг ўзида 5-6 марталаб таъмирланган.
Ҳанузгача тизимда ўғрилик жуда катта. Ресурслар хўжасизларча талон-торож қилиняпти. Биргина декабр ойида электр ва газдан ноқонуний фойдаланиш бўйича 12 мингдан зиёд ҳолатда 600 миллиард сўмлик зарар аниқланган. Автомобилларга газ қуйиш шохобчалари устидан назорат бутунлай издан чиққан.
Шулардан келиб чиқиб, энергетика соҳасида назоратни кучайтириш ва қонун устуворлигини таъминлаш бўйича янги тизим белгиланди. Бу тизимга энергетика назорати бўйича икки йил “фавқулодда тартибда” ишлаш вазифаси қўйилди. Энергоинспекция ва Мажбурий ижро бюросининг ишини такомиллаштириш, электр ва табиий газга уланишда янгича ёндашувларни жорий қилиш юзасидан топшириқлар берилди.
Йиғилишда энергетика инфратузилмасини ривожлантириш масалаларига ҳам эътибор қаратилди. Хусусан, Тошкент шаҳрининг рақамли харитасини ишга тушириш вазифаси қўйилди. Бунда аукционга чиқарилаётган ерларнинг жойлашуви, энергетика, коммунал ва ижтимоий инфратузилма қуввати аниқ кўриниб туради.
Йиғилишда мутасаддилар янги тизимни амалга ошириш масалалари юзасидан ахборот берди.
Тавсия этамиз
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
3 га 90. Исроил ва Ҳамас ўртасидаги сулҳ қандай кечмоқда?
Жаҳон | 20:11 / 20.01.2025
Халқаро танловда ғолиб бўлган президент мактаби ўқувчиларига BYD совға қилинди
Ўзбекистон | 19:59 / 20.01.2025
“Энг хавфсиз парвоз танланади” — Uzbekistan Airways осмондаги фавқулодда ҳолатларга тайёрми?
Ўзбекистон | 17:03 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Қозоғистондан ерости қувури орқали Ўзбекистонга бензин ташиган шахслар ушланди
Ўзбекистон | 19:13
-
Apple яна дунёнинг энг қиммат брендлари рўйхатида биринчи ўринни эгаллади
Жаҳон | 18:36
-
Тухум етиштириш кооперацияси учун 50 миллион доллар йўналтирилади
Ўзбекистон | 18:35
-
Ўзбекистон 2024 йилда газ импортини 2,4 баробарга оширди
Иқтисодиёт | 18:08
Мавзуга оид
18:08
Ўзбекистон 2024 йилда газ импортини 2,4 баробарга оширди
16:46 / 19.01.2025
Самарқанд вилоятида электр таъминотига ноқонуний уланганлар фош этилди
17:49 / 14.01.2025
БАА компанияси билан чиқиндидан электр энергияси олиш бўйича шартнома имзоланди
22:40 / 13.01.2025