Жаҳон | 17:34
892
1 дақиқада ўқилади

Тбилисида Алишер Навоий ҳайкали очилди

Президент Шавкат Мирзиёев ва Гуржистон бош вазири Ираклий Кобахидзе 3 июль куни Тбилиси шаҳрида ўзбек халқининг буюк фарзанди, шоир ва мутафаккир Алишер Навоий ҳайкалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маросимда Алишер Навоий жаҳон адабиётининг буюк намояндаси экани, унинг бебаҳо ижоди асрлар давомида одамларни инсонпарварлик, маърифат, тафаккур ва ўзаро ҳурматга чорлаб келаётгани таъкидланди.

Тбилиси шаҳридаги Алишер Навоий ҳайкали Ўзбекистон ва Гуржистон халқлари ўртасида мустаҳкамланиб бораётган дўстлик ришталарининг яна бир ёрқин рамзи бўлишига ишонч билдирилди.

Шу билан Шавкат Мирзиёевнинг Гуржистонга давлат ташрифи якунланди.

Шота Руставели номидаги халқаро аэропортда олий мартабали меҳмонни Гуржистон бош вазири Ираклий Кобахидзе кузатиб қўйди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид