Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 1200 кишидан ошди
Ерости силкинишлари бир қанча вилоятлар ва қўшни мамлакатларда сезилган, Туркияда юзлаб бинолар вайрон бўлган, қурбонлар сони ортиб бормоқда.
Туркия жануби-шарқида ва Сурия шимолида юз берган кучли зилзила оқибатида, сўнгги маълумотларга кўра, 1200 дан ортиқ одам ҳалок бўлган. Туркияда табиий офат қурбонлари сони 912 кишини ташкил қилди, 5385 киши жароҳат олди, деди 6 февраль, душанба куни президент Ражаб Тоййиб Эрдўған. Унинг ўринбосари Фуат Ўқтойнинг сўзларига кўра, Туркиянинг турли шаҳарларида камида 1710 та бино вайрон бўлган ёки шикастланган. Сурия ҳукумати камида 320 киши ҳалок бўлганини ва 600 дан ортиқ одам жароҳатланганини қайд этган, дея хабар беради Сурия Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Ўз навбатида, исёнчилар назорати остидаги ҳудудларда фаолият юритувчи SAMS хайрия ташкилоти ушбу ҳудудларда 120 дан ортиқ ўлим ҳақида хабар берди.
Afad маълумотларига кўра, Туркиянинг Сурия билан чегарадош Қаҳраманмараш вилояти маҳаллий вақт билан эрталаб соат 4лар атрофида 7,4 магнитудали зилзила эпицентрига айланди. Кўп ўтмай Газиантеп вилоятида 6,6 магнитудали яна бир зилзила қайд этилди. Сўнгра ярим соат давомида турли минтақаларда, жумладан, пойтахт Анқара, Адана, Невшеҳир, Газиантеп, Кайсери, Мерсин, Ҳатайда ерости силкинишлари сезилди. Al Arabiya телеканали маълумотларига кўра, зилзила Ироқ ва Ливаннинг айрим ҳудудлари аҳолиси томонидан сезилган. Бундан ташқари, Исроилда силкинишлар сезиларли бўлган.
Кейинчалик яна 42 дан ортиқ силкинишлар (афтершоклар) содир бўлди, уларнинг энг кучлиси 6,6 баллни ташкил этди. Ерости силкинишлари Туркиянинг бир қанча ҳудудларида: Адана, Анқара, Анталия, Газиантеп, Кайсери, Мерсин, Трабзон, Шанлиурфа, шунингдек, Сурия, Ливан, Ироқ, Миср, Греция, Кипр, Арманистон ва Исроилда сезилди. Италия Туркиядаги зилзиладан кейин цунами хавфини эълон қилди, бироқ тез орада бу хабар бекор қилинди.
Туркия ҳукумати огоҳлантиришнинг энг юқори даражасини эълон қилди. «Мамлакатда огоҳлантиришнинг энг юқори - тўртинчи даражаси эълон қилинди. Фавқулодда вазиятлар департаменти билан биргаликда ҳудудларга қутқарувчиларни жўнатдик», - деди ички ишлар вазири Сулаймон Сўйлу.
Мавзуга оид
16:15 / 01.02.2026
Туркияда автобус ағдарилиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди
09:03 / 31.01.2026
Туркияда депортация бекор қилинмади — расмий изоҳ
14:41 / 30.01.2026
Туркияга ишга чиқиш осонлашади: малака баҳолаш ва сертификатлаш бошланади
23:10 / 29.01.2026