Ўзбекистон | 08:09 / 10.02.2023
2336
1 дақиқада ўқилади

МДҲда суд-экспертлик соҳасида мувофиқлаштирувчи кенгаш тузилади

Ўзбекистон Адлия вазирлигида Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги Ижроия қўмитасининг навбатдаги онлайн йиғилиши бўлиб ўтди.

Фото: Getty Images/ William Whitehurst

Тадбирда Ўзбекистон Адлия вазирлиги, Хадича Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази, Россия, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Беларусь вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда МДҲ иштирокчи — давлатларининг суд-экспертлик фаолияти соҳасида мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этиш масалалари муҳокама этилди.

МДҲ иштирокчи — давлатларининг суд-экспертлик фаолияти соҳасида мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этиш бўйича битим лойиҳаси келишиб олинди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид