Жаҳон | 22:30 / 10.02.2023
20861
2 дақиқада ўқилади

РФ ТИВ: Россия, Ўзбекистон ва Қозоғистон ташқи газ бозоридаги позицияларини мувофиқлаштириш ниятида

Томонлар бир-бирига ва учинчи давлатларга газ етказиб беришни мақсад қилмоқда. 

Фото: ТАСС

Россия, Ўзбекистон ва Қозоғистон энергия бозорларининг ўзгарувчанлигидан хавотирда, деди Россия ТИВ МДҲ мамлакатлари Учинчи департаменти раҳбари Александр Стерник. Унинг сўзларига кўра, бу борада уч давлат ташқи бозорларда ўз позицияларини мувофиқлаштириш ниятида. 

«Биз Ўзбекистон ва Қозоғистонлик ҳамкорлар билан мулоқотдамиз. Энергия бозорларининг ўзгарувчанлиги, рақобатчиларимиз қўллаётган «тақиқланган найранглар», шунингдек, минтақадаги ҳароратнинг аномал тебранишлари ҳаммани ташвишга солмоқда», деди Стерник. 

«Томонлар ўзаро манфаатли асосда ўз энергетика хавфсизлигини мустаҳкамлаш, ташқи бозорлардаги позицияларини мувофиқлаштириш, жумладан, бир-бирига ва учинчи давлатларга газ етказиб бериш ниятида», деб қўшимча қилди у. 

2023 йил январ ойида «Газпром» Қозоғистон ва Ўзбекистон билан газ саноати соҳасида ҳамкорлик бўйича икки томонлама йўл харитасини имзолади. Унда Россиядан газ транзитини Қозоғистон, Ўзбекистон ва Туркманистон орқали ўтувчи «Марказий Осиё – Марказ» газ қувурлари тизими орқали амалга оширишни назарда тутади. Таъминот 2023 йил 1 мартдан бошланиши режалаштирилган. 

Мавзуга оид