Ўзбекистон | 14:12 / 10.02.2023
5127
1 дақиқада ўқилади

Тадбиркорлик субъектларини тоифаларга ажратиш мезонлари белгиланди

Президентнинг “Тадбиркорлик субъектларини тоифаларга ажратиш мезонлари ҳамда солиқ сиёсати ва солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Ҳужжат билан тадбиркорлик субъектлари қуйидаги мезонлар асосида тоифаларга ажратилади:

кичик тадбиркорлик субъектлари:

  • якка тартибдаги тадбиркорлар;
  • микрофирмалар – таъсисчилари (иштирокчилари) жисмоний шахслар бўлган ҳамда жами даромади календарь йил давомида 1 млрд сўмгача бўлган тадбиркорлик субъектлари;
  • кичик корхоналар – жами даромади календарь йил давомида 1 млрд сўмдан 10 млрд сўмгача бўлган ҳамда ушбу кичик банднинг учинчи хатбошисидаги таъсисчилари (иштирокчилари) юридик шахслар бўлган тадбиркорлик субъектлари;
  • ўрта тадбиркорлик субъектлари – жами даромади календарь йил давомида 10 млрд сўмдан 100 млрд сўмгача бўлган тадбиркорлик субъектлари;
  • йирик тадбиркорлик субъектлари – жами даромади календарь йил давомида 100 млрд сўм ва ундан юқори бўлган тадбиркорлик субъектлари.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид