Ўзбекистонликлар Туркияга жўнатган ёрдам ичида эски ва яроқсиз нарсалар йўқлиги маълум қилинди
Ўзбекистондан Туркияга биринчи навбатда озиқ-овқат маҳсулотлари, болалар тагликлари ва иссиқ ёпинғичлар юборилган.
Ижтимоий тармоқларда Туркияда зилзиладан талафот кўрганларга юборилган инсонпарварлик ёрдами, хусусан, кийим-кечакларнинг эски ва яроқсизлиги, мавсумий эмаслиги, кўчада сочилиб ётгани акс этган видеолар тарқалди. Айримлар бундай нарсалар Ўзбекистондан юборилган деган фикрларни айтмоқда.
«Ёшлар келажагимиз» жамғармаси матбуот хизмати раҳбари Аброрбек Маъруфжонов хабарига кўра, бу гаплар ҳақиқатга тўғри келмайди. Унинг сўзларини Hudud24 келтирди.
«Туркияга инсонпарварлик ёрдами сифатида биринчи галда озиқ-овқат маҳсулотлари, болалар тагликлари ва иссиқ ёпинғичлар юборилди. Ёрдамга ошиққан фуқароларимизнинг фаросати юқори. Эски кийимлар деярли йўқ. Ҳозирча эҳсон олиш вақтинча тўхтатилди. Сабаби - саралаш учун кўп вақт керак. Нарсалар сараланиб, босқичма-босқич жўнатилмоқда. Ҳаммаси назоратда, эски нарсанинг ўзи йўқ. Халқимиздан нотўғри талқин қилмасликни илтимос қилардим. Ҳозирда иситиш печлари, генераторлар, фонарлар жўнатилди», деди у.
Аввалроқ, ўзбек халқи мусибат кунларида Туркияга катта ҳажмда инсонпарварлик ёрдами юбораётгани, Тошкентда, вилоятларда ва Туркиянинг ўзида ватандошларнинг кўнгилли гуруҳлари маблағ, моддий буюмлар юбориш ва бевосита жисмоний кўмак кўрсатиш тарзида зилзиладан жабрланганларга елкадош бўлаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
16:43 / 06.11.2024
Эрдўған туркийзабон давлатларни умумий алифбога ўтишга чақирди
18:09 / 05.11.2024