Россия тарғибот нашрида Путинни танқид қилувчи мақолалар пайдо бўлди
Россия президенти, Украинадаги уруш танқид қилинган мақолалар 10 дақиқадан кейин ўчириб юборилди. Уни ёш муҳаррир жойлаштиргани аниқланди.
Россиянинг «Комсомолская правда» тарғибот сайти тўсатдан Украинадаги уруш, Россия томонидан аннексия қилинган ҳудудлар ва президент Владимир Путинни танқид қилувчи бир неча мақолаларни жойлаштирди. Уларнинг барчаси муаллифи сифатида Владимир Романенко кўрсатилган.
«Продолжение следует» телеграм-канали хабарига кўра, мақолалар Украинадаги тинч аҳоли ўртасидаги йўқотишлар, «маняк Путин Украина тинч аҳолисини ўлдириш учун пул сарфлаётгани» ва уруш «диктатор Путин ҳокимиятни йўқотганида тугаши» каби мавзуларга бағишланган. Шунингдек, Кремл режимининг жиноятлари, Россиядаги сафарбарликнинг иккинчи тўлқини, рус армияси сафида ўлганлар сони ва сиёсий маҳбуслар – Алексей Навалний, Владимир Кара-Мурза ва Иля Яшин қийноққа солиниши ҳақида ёзилган.
Қайд этилишича, «КП» барча мақолаларни 10 дақиқа ичида ўчириб ташлаган, аммо ўқувчилар мақолаларнинг скриншотларини ёзиб олишга муваффақ бўлишган.
24 ёшли Владимир Романенко «Продолжение следует» телеграм-каналига интервю бериб, Россия тарғибот машинасига қарши бўлгани учун шу ишга қўл урганини айтади. У пулга ўта зарур бўлган вазиятда «Комсомолская правда» сайтига ишга киришга мажбур бўлганини, 6 ой давомида Россия тарғибот машинасига ишлаганини, танқидий мақолаларни жойлаштиришга эса олдиндан тайёргарлик кўрганини тан олади.
«Мен ўз мақолаларимни уруш бошланганининг 1 йиллигига бағишладим. Унда Россия ҳукумати ва армиясининг Украинадаги жиноятлари, тинч аҳоли орасидаги қурбонлар сони, Россия армияси ушбу урушда қанча одам йўқотгани ва Путин урушга қанча пул сарфлаётгани ҳақида сўз боради. Мен уларнинг барчасини Украина давлат органларининг расмий маълумотлари, мустақил Россия ва Ғарб оммавий ахборот воситаларининг мақолалари асосида ёзганман», деди Романенко.
Журналист ўз «айбини ювиш учун» шундай қилганини тан олади.
«Мен учун бу қадам тубсизликка сакрашдир. Мен иш қидиряпман, маблағим оз қолди. Лекин мен буни айбимни ювиш сифатида қабул қиламан. Ишсиз қолиш - ёлғон гапирганим учун адолатли жазо. Бу тарғиботларда иштирок этганим учун Украина халқидан узр сўрайман. Менинг баёнотим тарғиботга ҳали ҳам қаршилик кўрсатадиган одамлар борлиги ҳақида. Кремлга мойил бошқа оммавий ахборот воситалари менинг хатти-ҳаракатларимни такрорлашини кутаман», деди у.
Мавзуга оид
19:41
Россия колоннаси Купянскка ёриб кирган, аммо Украина уни яксон қилганини айтмоқда. Нималар маълум?
17:51
Россиянинг Самара областида мигрантлар учун патент нархи 1,5 баравар оширилди
16:52
Россиянинг Сахалин областида мигрантларга 24 та соҳада ишлаш тақиқланди
10:11