Сербия президенти: Биз Ғарб босими туфайли Россияга қарши санкциялар киритишга мажбурмиз
Россиянинг иттифоқдошларидан бири бунга мажбур бўлаётганини маълум қилди.
Сербия президенти Александр Вучич Ғарбнинг босими туфайли Россияга қарши санкциялар жорий этилиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда RT канали хабар берди.
«Ғарбнинг кучли босими туфайли Сербия Россияга қарши санкциялар қўллашга мажбур бўлмоқда. Тез орада буни амалга оширадиган вақт етиб келади», деди Сербия раҳбари.
Вучич ўзига вақт кераклигини қўшимча қилди. Унинг сўзларига кўра, у «қулай пайтни пойламоқда» ва бу вақт яқинлашиб келяпти. Президент Россияга қарши қандай санкциялар киритилишини айтмади.
Аввалроқ, Вучич дунё Иккинчи жаҳон урушидан бери энг катта инқирозга дуч келишини, Украинадаги энг катта инқироз яқин беш-олти ой ичида кутилаётганини айтган эди. Унинг фикрича, яқин келажакда зиддият фақат ёмонлашади ва кенгаяди, кейин эса назорат қилиб бўлмайдиган ҳолга келади. Сербия раҳбарининг фикрича, Киевга танклар етказиб бериш қароридан сўнг Ғарб давлатлари Украина армиясини F-16 самолётлари билан таъминлайди.
Аввалроқ, Александр Вучич Сербия Ғарб ва Россия ўртасида худди болға ва сандон орасига тушиб қолгандек бўлиши мумкинлигини айтган эди.
Сербия шу вақтга қадар Ғарб томонидан Россияга қарши қўлланаётган санкцияларга қўшилишдан бош тортиб келаётган эди.
Мавзуга оид
20:10 / 15.09.2024
Сербияда мажбурий муддатли ҳарбий хизмат қайта тикланади. Унда аёллар ҳам хизмат қилиши мумкин бўлади
08:46 / 05.09.2024
Путин Сербия бош вазири ўринбосарини газ етказиб беришни муҳокама қилишга таклиф этди
21:11 / 31.08.2024
Вучич Сербия 2028 йилда Европа Иттифоқи аъзоси бўлишига ишонмаслигини айтди
21:36 / 30.08.2024