Украинадаги урушнинг 354-куни ўтди. Асосий маълумотлар
Евгений Пригожин «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси жангчилари Бахмутдан етти километр масофадаги Красная Гора посёлкасини эгаллаганини маълум қилди.
Володимир Зеленский Россия билан алоқадор бўлган 200 нафар жисмоний шахсларга санкциялар қўллади. Улар орасида — Росэнергоатом раҳбари Андрей Петров ва Владимир Путиннинг ташқи сиёсат масалалари бўйича ёрдамчиси Юрий Ушаков ҳам бор.
Буюк Британия мудофаа вазирлиги сўнгги икки ҳафтада Россия Украинага босқин бошидан буён энг жиддий йўқотишларга учраган бўлиши мумкинлигини хабар қилди.
АҚШ элчихонаси икки давлат фуқаролигига эга шахслар мажбуран сафарбар қилиниши мумкинлиги туфайли Америка фуқароларини Россияни тарк этишга чақирди.
Кун кадри. Святогорскда портлаб кетган Россия танки
Украина назоратидаги Краматорск шаҳри босиб олинган Донецк шаҳридан юз километр шимолда жойлашган. РФ қўшини шаҳарни мунтазам равишда ўққа тутади: хусусан, 1 феврал куни кечқурун россияликлар ракетаси Краматорск марказидаги кўп қаватли уйга келиб тушган, беш киши ҳалок бўлган.
Миколайивда ичимлик суви билан боғлиқ ҳолат
Бахмутдаги украин аскарлари
Украина қуролли кучлари бош қўмондони Валерий Залужнийнинг маълум қилишича, украин ҳарбийлари Бахмут шаҳрини ҳимоя қилишда давом этмоқда — Донецк областидаги бу шаҳарга Россия қўшини 2022 йил июлидан буён тўхтовсиз ҳужум қилмоқда. 12 феврал куни Вагнер ХҲК раҳбари Евгений Пригожин Бахмутдан етти километр шимолдаги Красная Гора посёлкаси эгаллангани ҳақида хабар берди. Украина қуролли кучлари бош штаби ва РФ мудофаа вазирлиги бу хабарга изоҳ бермаган. Қуйидаги суратларда ярим йиллик қамалдан кейинги Бахмут кўчаларидаги вазият акс этган.