Ўзбекистон | 11:22 / 13.02.2023
25343
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ҳафта давомида беқарор об-ҳаво бўлиши кутиляпти

Ўзбекистонда янги ҳафта давомида беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Республика ҳудудида бўйича вақти-вақти билан асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик бўлади.

Фото: Kun.uz

“Ўзгидромет” хабарига кўра, тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик, 16-17 февралда баъзи жойларда кучли ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади.

14-16 февралда республиканинг айрим ҳудудларида шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Ушбу ҳафтанинг ҳарорат фони февраль ойининг ўртаси учун бўлган иқлимий меъёрга яқин бўлади. Кечалари ҳаво ҳарорати 0-5 даража илиқ, кундуз кунлари асосан 6-11 даража илиқ атрофида бўлади. Республика шимолида ҳафтанинг биринчи ярмида кечалари 5-10 даража совуқ, кундуз кунлари 0-5 даража илиқ, иккинчи ярмида эса кечалари 2-7 даража совуқ, кундуз кунлари 2-7 даража илиқ бўлади.

Пойтахтда бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди, 14, 15 ва 17 февралда вақти-вақти билан бироз ёмғир ёғади, 16 февралда ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати кечалари 0-3 даража илиқ, кундуз кунлари 7-10 даража илиқ атрофида бўлади.

Мавзуга оид