The Washington Post: АҚШ Украинани уруш бурилиш нуқтасига келганидан огоҳлантирди
АҚШ президенти Жо Байденнинг маъмурияти Украина ҳукуматини уруш траекториясини ўзгартириш учун ҳал қилувчи палла келгани ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда The Washington Post ўз манбаларига асосланиб хабар тарқатди.
Оқ уй расмийлари ҳисоблашича, баҳорда Россия кутилганидек юриш бошлайди, Украина эса бой берилган ҳудудларини қайтариш учун қарши ҳужумга ўтиши мумкин. Январ ойида Киевга ташриф буюрган америкалик мулозимлар ҳам Украина ҳукуматига кейинги ойлар ўта муҳим бўлиши ҳақида айтган.
Америкалик ҳарбий таҳлилчилар фикрича, Украина қўшинлари бир вақтнинг ўзида Донецк областидаги Бахмут шаҳрини ҳимоя қилиши ва бой берилган ҳудудларни қайтариш учун баҳорда қарши ҳужумга ўтиши (АҚШ шуни муҳимроқ вазифа деб ҳисоблайди) қийин бўлади. WP суҳбатдошлари айтишича, агар Украина Россия қўшин юборган барча йўналишларда жанг олиб борадиган бўлса, бу россияликлар фойдасига ишлайди.
Бундан бу ёғига Оқ уй конгресс Украинага аввалги каби ёрдам ажратишига эришиши қийин бўлиши кутилаётгани туфайли АҚШ Киевга босимни кучайтирмоқда, чунки айрим республикачилар қўллаб-қувватлов ҳажмини қисқартиришга чақирмоқда. Ҳозирда Жо Байден маъмурияти конгресс билан Украина учун 10 миллиард доллар миқдоридаги ёрдам кўрсатиш устида ишламоқда. Россия босқинига бир йил тўладиган кунда янги ҳарбий ёрдам пакети билан биргаликда Россияга қарши янги санкциялар ҳақида ҳам эълон қилиниши кутилмоқда.
АҚШ расмийлари Украинани имкон қадар узоқ вақт давомида қўллаб-қувватлашга тайёр эканини билдириш баробарида ёзга бориб Киев Америка ёрдам пакетини сарфлаб бўлиши ва шундан кейин можарони сиёсий йўл билан ҳал қилиш қийин бўлишидан огоҳлантиради.
Мавзуга оид
21:42 / 23.12.2024
WP: Украина ҳукумати уруш 2025 йилда тугашига ишонмоқда
22:14 / 21.12.2024
Украинада аскарлар етишмаётгани сабаб ҳаво ҳужумидан мудофаа ҳарбийларини юбориш буюрилди
20:38 / 21.12.2024
Курск областининг Рилск шаҳри ўққа тутилди
18:44 / 21.12.2024